Зоминнинг машҳур дам олиш масканларини кўриб, пандемия ҳаётимизни нақадар ўзгартириб юборганидан ҳайратланмасликнинг иложи йўқ.

Баҳор қуёши қиздириб бошлаши билан Зоминга ошиқувчи автомобиллар карвони тўхтамайди, бутун ёз бўйи одам қайнайди. Туман марказидан дам олиш ҳудудларига ўтгач, дарҳол истироҳат масканларининг рекламалари йўлингизга пешвоз чиқади.

Аммо дам олувчилар имкон қадар энг юқори ҳудудларга боришни мўлжаллайди. “Зомин” сув омборида бир тўхтайди, селфи тушади, шоша-пиша қурут харид қилишга тутинади. Худди бошқа жойда йўқдек. Кейин яна юқорига ўралаб кетади. Манзил аниқ – санаторий, шаршара, Шербулоқ ва Суффа текислиги.

Дам олиш масканларига етиб боргунча йўл-йўлакай ҳам қозон патир, қурут, доривор гиёҳлар савдоси авжида, Ургут бозоридан олиб келинган ёдгорлик буюмлари Зоминдан совға сифати анча қиммат сотилади. қишлоқлардаги ҳовли-чойхоналарда биттагина супанинг нархи ҳам фалон пул туради.

Мен кўпчилик қатори Зоминнинг турли гиёҳлар ҳиди анқиган ҳавосини яхши кўраман. Бу ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оламан. Бу ҳавони истаб, юртимизнинг турли бурчакларидан одамлар келишади. Улар ҳам арчазор тоғлар ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олиш билан нафас йўли хасталикларидан халос бўлади. Тоза кислород қон томирларига ёйилиб, танага, руҳга янги қувват беради. Ана шундай хислати бор Зомин тоғларининг...

Ҳар доим бу ҳавони, табиатнинг беқиёс гўзаллигини, яшиллик дунёсини бошқалардан қизғонардим. Ахир гавжум шаҳардан қочиб, мияга ором бериш учун келсангу, у ер ҳам ғиж-ғиж одам бўлса...ором олиб бўларканми?

Аммо бугун Зоминда бутунлай бошқача манзарага дуч келдик. Йўл-йўлакай биронта ҳам қозон патирчини учратмадик. Сув омбори бўйлари ҳам кимсасиз. Йўллар бўм-бўш.

Йўл бўйидаги “Zomin sunrise” оромгоҳи, хусусий меҳмонхоналар, улуғвор НКМК санаторийси – ҳамма-ҳаммаси йўлга, дам олувчилар келишига кўз тикиб турибди...

– Бир неча ўн йиллардан бери биринчи марта ёз тинчгина ўтаяпти, – дейди “Дуоба” қишлоқ врачлик пункти мудири Рустам Қаршибоев. – Бизнинг ҚВП дам олиш ҳудудларига ҳам хизмат кўрсатади. Тез тиббий ёрдам хизмати туну кун дам олувчиларнинг қўққисдан чақирувига шай ҳолда ишлар эди. Аммо бу йил ҳар доимги босим йўқ. Ҳамма ҳаракатларимиз эпидемиологик осойишталикни сақлашга қаратилган.

Пандемия, айниқса, туризм соҳасига катта зарба берди. Мамлакатимизда энди-энди ривожланиб келаётган ички туризмга ҳам таъсир кўрсатди. Туризм хизматлари кўрсатиш орқали қанчадан қанча одамлар даромад манбаига эга бўларди. Ўзини ўзи банд қилиш орқали даромад қилишарди. Дам олиш масканлари солиқ тўловлари орқали давлат ғазнасини тўлдиришарди.

Аммо ҳаёт давом этади. Бугун сув омбори бўйида интенсив пистазор барпо этилмоқда. Ниқоб таққан қурувчилар ишдан бош кўтармайди. Зомин шаршараси бўйида янги дам олиш маскани қурилиши давом этаётир. Техникалар бир зум бўлсин, ишдан тўхтагани йўқ.

Шуларни кўриб, кейинги йил оромгоҳлар болаларнинг қувноқ кулгуларига тўлиб-тошиши, оилалар, жамоалар, экотуризм шайдоларининг нигоҳлари Зомин тоғларига чексиз ҳайрат ва қувонч билан боқишига умид уйғонди.

DSC_4933.JPG

Муқаддас САПАРОВА,
Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси
жамоатчилик билан алоқалар шуъбаси бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин манзараси: Зомин сойлари ҳам “зерикди”