Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда “Барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашда молия бозорининг роли: ҳуқуқий ва институционал тўсиқлар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Тадбирда парламент аъзолари, Президент Администрацияси, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, халқаро молия институтлари, етакчи маҳаллий компаниялар вакиллари, инвестиция воситачилари, БМТТД, USAID, хорижий молия бозорлари регуляторлари, АҚШ ва Буюк Британия элчихоналари ва бошқа дипломатик ваколатхоналар вакиллари қатнашди.

Иштирокчилар капитал бозоридаги ҳозирги вазият, хорижий мамлакатлар тажрибаси ва мамлакатимиз молия бозорини янада ривожлантириш йўлларини муҳокама қилдилар.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида республикамизда фонд бозорини ривожлантиришга қаратилган асосий вазифалар белгилаб берилган эди. Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил январда қабул қилинган фармони билан Капитал бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш белгиланган.  

Стратегияда бир қатор масалалар ўз аксини топди.  

Хусусан, капитал бозорини, шу жумладан, хорижий иштирокчилар учун тенг шароит ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини яратиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, хорижда муваффақиятли синовдан ўтган, илғор ёндашувлардан фойдаланиш орқали барча тоифадаги инвесторлар учун капитал бозорининг қулайлигини ошириш назарда тутилган.  

Бугунги конференциянинг кун тартибидаги масалалар ҳам мазмун-моҳиятига кўра, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга тўла мос келади. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда давлат компанияларини трансформация қилишни жадаллаштириш ҳамда молия бозорида эркин рақобат муҳитини яратиш зарурлиги алоҳида қайд этилган.

Тадбирда видеоконференцалоқа орқали иштирок этган Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева соҳада ечимини кутаётган бир қатор масалалар ҳақида фикр билдирди.

– Мамлакатимизда иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш, фонд бозорини ривожлантириш, соғлом рақобат муҳити ва инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди, – деди Т.Норбоева.

 – Жумладан, ўтган икки йилда мамлакатимиз тарихида илк бор суверен халқаро облигациялар халқаро молия бозорларида миллий валюта – сўмда жойлаштирилди. 2021 йил 1 январь ҳолатига кура жами 599 та акциядорлик жамиятларининг номинал қиймат бўйича умумий миқдори 149,5 триллион сўмлик акциялари чиқарилди. Молия вазирлиги томонидан 2019-2020 йилларда давлат қимматли қоғозлари бўйича 3,2 триллион сўмга тенг асосий қарз ва 547,1 миллиард сўмлик фоиз тўловлари ўз вақтида тўлаб берилиб, давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш ҳажмини қарийб 10 баробарга оширишга эришилди. Шунингдек, капитал бозорини ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясининг дастлабки лойиҳаси ишлаб чиқилиб, соҳани янада ривожлантиришни кўзда тутган ҳолда такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда. Шунга қарамай соҳада бир қатор муаммолар ва фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлигини кузатмоқдамиз. Биринчидан республикамизда фонд бозоридаги акцияларнинг жами қиймати ЯИМга нисбатан пастлигича қолмоқда. Яъни жами миқдори 6 фоизга ҳам етмайди. 

Ваҳоланки, бу кўрсаткичлар Сингапурда 188 фоизни, Малайзияда 112 фоизни, Россияда эса 34 фоизни ташкил этмоқда. Иккинчи муаммо ҳуқуқий-меъёрий база, институционал тузилмалар ҳолатининг талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда. Бугунги кундаги қонунлар, қонуности ҳужжатларнинг акциядор корхоналар ва акция эгалари ўртасидаги ўзаро муносабатларини тартибга солиш учун етарли эмаслиги, қимматли қоғозлар бозоридаги муносабатларни тартибга солувчи барча қонунчилик ҳужжатларининг ягона қонунга жамланиши заруратини келтириб чиқармоқда. Учинчидан соҳада малакали мутахассислар етишмаслигини кўриш мумкин. Бугун мамлакатимизда ушбу соҳада 300 нафар ходимлар фаолият юритади холос. Ривожланган мамлакатларда бу тизимда минглаб одамлар ишлайди. Яна бир муаммо маҳаллий ва хорижий инвесторларни капитал бозорига жалб қилишнинг сустлиги ҳамда қимматли қоғозларга эгалик қилувчилар орасида ишончнинг етарли эмаслиги. Чунки фонд бозорида қимматли қоғозларнинг қиймати ўзгармай, аксарият ҳолларда эса номинал қийматдан паст даражада сотилмоқда. Мамлакат молия бозорини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этишда қонунчилик ва институционал асосларни такомиллаштириш юзасидан амалга ошириладиган вазифаларни белгилаш халқаро конференция олдидаги долзарб масаладир.

 Молия соҳасидаги қонунчиликни имкон қадар либераллаштириш ҳамда портфель ва институционал инвесторларни фаол жалб қилиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида мавжуд барча имкониятлардан фойдаланиб, энг яхши халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда мамлакат молия бозорини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

 Конференцияда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров қимматли қоғозлар бозорларини ривожлантириш барқарор иқтисодий ўсиш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди. Бу глобал миқёсда инвестицияларни жалб қилишнинг асосий платформаси ҳисобланади. Шу билан бирга ликвидликни ошириш, кредитларнинг муқобилини таъминлаш имконини беради ва аҳоли даромадларининг ўсишига ёрдам беради. Отабек Назировнинг маълумотига кўра, 2020 йил якунлари бўйича капитал бозоридаги савдо ҳажми 578 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Бу 2019 йилга нисбатан 32 фоизга ўсиш дегани.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти онлайн тарзда бу борада ўз фикрларини билдирди. Унинг қайд этишича, Ўзбекистон ўз олдига қўйган мақсадлар ва вазифалар кенг қамровли. Бу борада иқтисодий секторда давлат улушини камайтиришнинг ўзи ҳам жуда катта қадамлардан бири. Молиявий бозорда ҳам алоҳида аҳамият касб этади ва минтақавий ҳамкорликни янада кучайтиришга замин яратади. Бир қатор халқаро банкларнинг Ўзбекистон бозорига кириб келиши ва маҳаллий облигацияларнинг жаҳон бозорига чиқарилиши ҳам капитал бозорининг ривожланаётганидан далолатдир.  

Муҳокамалар натижалари бўйича капитал бозорининг фаолият кўрсатиши ва ривожланиши, стратегик корхоналарни акциядорлик жамиятларига айлантириш, шу жумладан тижорат банкларини ислоҳ қилиш жараёнлари ва бошқа йўналишлар билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан Олий Мажлис палаталари томонидан доимий мониторинг юритиш ва назорат олиб бориш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

 Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Капитал бозоридаги вазият, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими