Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлис кун тартибидан бир қатор қонун лойиҳалари ҳамда парламент назоратига оид масалалар ўрин олган.

Мажлисда дастлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш ва улардан самарали фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.  

Мазкур қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг жорий йил 27 февраль куни бўлиб ўтган мажлисида иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қонун лойиҳасидаги айрим моддаларни қайта ишлаш, лойиҳани янада такомиллаштириш ва пишиқ-пухта ҳолатга келтириш ҳамда маромига етказиш мақсадида масъул қўмитага қайтарилган эди. Ўтган даврда масъул қўмита аъзолари берилган барча таклифлар ва билдирилган эътирозлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунига киритилаётган нормаларни вилоятларга чиққан ҳолда, фермер хўжаликлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганди.  

— Қўмита аъзолари ўрганишлар якунлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан билдирилган таклифларни эътиборга олган ҳолда қонун лойиҳаси билан Ер кодексининг 40-моддасига ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасида назарда тутилаётган нормаларни маромига етказишди, — деди депутат Равшан Бегматов. — Яъни, қонун лойиҳаси билан Ер кодекси ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлари ўн йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.  

Шунингдек, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан мазкур ер участкаларида ҳамда боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига мақбул экинлар экилишини ёки тут кўчатлари ўтқазилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.  

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига пиллачилик ва тутчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига, агросаноат кластерларига ва бошқа юридик шахсларга майдони ўн гектаргача бўлган ер участкалари ажратилиши мумкинлиги белгиланмоқда.  

Шу билан бирга, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлиги ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга доир ваколатлари назарда тутилмоқда, — деди маърузачи.  

Қонун лойиҳаси моддама-модда муҳокама қилиниб, иккинчи ўқишда қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каналлар атрофидаги ерлар ўн йилгача иккиламчи ижарага берилиши кутилмоқда