Канадада 39 вагон издан чиқиб кетди
Канаданинг Альберта провинциясида 39 та юк ташиладиган вагон рельсдан чиқиб кетди, дейилади Тренд агентлигининг ТАСС маълумотига таяниб тарқатган хабарида.
Ҳодиса провинциянинг жануби-шарқий қисмида Энсайн аҳоли пунктига яқин жойда рўй берган. Мазкур таркиб Canadian Pacific Railway компаниясига тегишли бўлгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, бир неча цистернада авваллари пропан ва аммиак каби хавфли химикатлар ташилган экан.
Хабарда келтирилишича, ушбу ҳодисадан ҳеч ким жабрланмаган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.