Камондан отиш қадимдан мавжуд спорт тури бўлиб, у нафақат жисмоний кучни, балки диққатни жамлаш ва руҳий барқарорликни ҳам талаб қилади.
Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш мақсадида Қашқадарё вилоятида 16-19 апрель кунлари камондан ва паракамондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 270 нафар камончи ва 52 нафар паракамончи мамлакат чемпиони унвони учун кураш олиб бормоқда.
16 апрель куни ушбу спорт тури мусобақаларига старт берилди ва квалификация раунди ҳам бўлиб ўтди.

Жамоалар 17 апрель куни мусобақанинг финал босқичи, 18 апрель куни микс (аралаш) жамоалар, бундан ташқари, жамоа биринчиликларида ўзаро куч синашдилар.
Уч кунлик мусобақа якуний натижаларига кўра, 19 апрель куни мусобақанинг ёпилиш маросими ҳамда ғолиб бўлган жамоаларни тақдирлаш жараёни бўлиб ўтади.

Н.Раҳмонова, ЎзА