Ўзбек халқи — болажон халқ, деб бежизга айтишмайди. Мамлакатимизда азалдан оила ва боланинг қадри жуда баланд. Халқимиз қайси дин, қайси миллат фарзанди бўлишидан қатъи назар, ардоқлайди. Меҳр бериб, бошини силайди.
Иккинчи жаҳон уруши пайтида уй-жойи вайрон бўлиб, ота-онасидан етим қолган, яқинларидан ажралган юз минглаб болалар Ўзбекистон бағрида Ватанга, ўзбек хонадонларида ўз уйларига эга бўлган. Халқимиз ўзининг бир бурда нонини ҳам ана шу болалар билан беминнат баҳам кўрган. Дарҳақиқат, одамларимиз нафақат ўз фарзанди, балки ҳар бир мурғак қалб иқболи учун қайғуради. Ҳар сафар дуога қўл очаркан, Яратгандан фарзандларининг бахту саодатини сўрайди.
Бугунги дориломон замонда ҳам халқимизни чинакам инсонпарварлик, бағрикенглик, болажонлик, меҳрибонлик сифатлари тарк этгани йўқ. Бу қадриятлар мудом бардавом. Буни Тошкент шаҳри Ҳувайдо маҳалласида яшовчи Атаевлар оиласи мисолида ҳам кўриш мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/VnB-SOT4D2I" title="FULL tayyor HD" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Меҳрибонлик уйидан кўплаб болаларни ўз қарамоғига олиб, уларни оқ ювиб, ўқитиб, касб-ҳунарли қилаётган бу оила ҳақиқий жасорат, қаҳрамонлик намунасини кўрсатди.
Муқаддас Рамазон ойида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг “Хилқат” лойиҳаси жамоаси Атаевлар хонадони бекаси, меҳрибон она Камила опа билан суҳбатлашди.
Кўрсатувда ўқишда ёки болалар боғчасида бўлгани сабаб Атаевлар хонадонининг барча фарзандлари иштирок этмаган.
Маҳфуза Ортиқова, Аслиддин Алижонов (видео), ЎзА