Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ: 

Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом; 

Камбағалликни қисқартирш давлат мақсадли жамғармасининг Ижро этувчи дирекцияси тузилмаси; 

Камбағалликни қисқартиршп давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия, грант ва ссудалар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Мазкур қарорга кўра, Жамғарма Жамоат ишлари жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда шартномалар, шу жумладан, халқаро шартномалар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

2025 йил 1 октябрдан бошлаб Жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқароларга нақд пул шаклида бериладиган субсидия, грант ва ссудалар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали тақдим этилади. 

Жамғарма Ижро этувчи директори ва унинг ўринбосари Жамғарманинг васийлик кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Жамғарма ходимлари Жамғарманинг ижро этувчи директори томонидан ишга қабул қилинади ва ишдан бўшатилади. 

Жамғарманинг Ижро этувчи директори мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари, шунингдек, Жамғарма ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари Жамғарманинг васийлик кенгаши томонидан белгиланади. 

Жамғарманинг асосий мақсади “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оила аъзоларининг бандлигини рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этишга кўмаклашиш учун ушбу шахсларга ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи юридик ва жисмоний шахсларга субсидия, грант ва ссудалар ажратиш ҳисобланади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолияти ташкил этилади