Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда

Баъзан одам ўзини ёлғиз ҳис қилади. Жамият, ҳатто оиласи учун муҳим эмасдек ҳолатда бўлади. Кимлардадир шундай пайтлар бўладики, уларни пулсизлик қийнайди. Етишмовчилик сабаб асосий эҳтиёжларини ҳам қондира олмайди. 

Яна кимдир олий таълим ололмаётганидан афсус қилади. Бошқасига эса малакали тиббий хизмат керак. Театр ва кинолар, маданий ва маърифий тадбирларсиз ўтаётган кунларини рангсиз дегувчиларни ҳам қоралаб бўлмайди... 

Бу каби турли ҳолатларни бир сўз – “етишмовчилик” бир-бири билан боғлаб туради.

Инсоннинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан етарли шароитларга эга бўлмаслиги камбағаллик дейилади. Замон ривожланиб борар экан, одамларнинг истаклари, яшаш шароити ҳам шунга мос тарзда ўсаверади. Камбағалликни асословчи ўлчовлар ҳам ўзгариб боради.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатида мамлакатни тараққий эттиришда халқни рози қилишдек эзгу мақсад мужассам. Масъулларга одамларнинг эртага ёки яқин келажакда эмас, бугун бахтли яшаши учун шароит яратиш талаби қатъий қўйганлиги замирида ҳам шу ният бор. 

Муаммони қисқа даврда ҳал қилиш ва натижага эришишнинг асосий шарти камчиликларга тик қарай олишдир. Ўзбекистонда ҳам 2020 йил аҳолининг муайян қисми камбағал экани тан олинди. Уларга кўмаклашиш чоралари кўрила бошлади. Тегишли тизим жорий қилингани самара берди. Натижада узоқ йиллар оғир вазиятда бўлган уч миллион нафардан зиёд одамнинг шароити яхшиланди. Камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизга тушди. Мақсадлар катта. Келгуси уч йилда ҳозирги 11 фоизлик ҳолат 7 фоизга қисқартирилади. 

Натижа ўз-ўзидан бўлавермайди. Бунинг учун кўрилган ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий чоралар такомиллаштириб борилиши керак. Кейинги бир-икки ойда бу бўйича катта ишлар амалга оширилди. Давлат раҳбари иштирокида йиғилишлар ўтказилиб, истиқболдаги режалар белгиланди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 сентябрда “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 23 сентябрда “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармонлари имзоланди. 

Шунингдек, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури қабул қилинди. 4 октябрда эса давлат раҳбарининг “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. 

Бу ҳужжатлар ҳудудларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларининг натижадорлигига эришишда изчилликни янада жонлантиради.

– Президентимиз томонидан имзоланган ҳар бир ҳужжат муҳим аҳамиятга эга, – дейди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассиси Аббос Омонов. – Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган фармонга тўхталмоқчиман. Шу пайтгача камбағаллик умумий деб эътироф этилган бўлса, ҳозирда унинг кўп ўлчовли экани ҳаётий мисолларда яққол кўринмоқда. Айтайлик, тиббиёт, соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилмадаги муаммолар камбағалликни келтириб чиқаради. Ноябрь ойида бошлаб “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида тегишли ишлар амалга оширилади. Аҳолини юқори даромадли барқарор иш билан таъминлаш, ёшлар инновацион ва рақамли технологияларга асосланган таълим олиши ҳамда касб-ҳунар ўрганишига эътибор янада ортади. 

Дарҳақиқат, энди барча қатламларнинг тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароит яратиш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларида комплекс чора-тадбирлар йўлга қўйилади. Натижада шу йилнинг қолган даврида беш юз минг, келгуси йилда бир миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.

Бу ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

– Энди “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилади. – дейди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлим бошлиғи Собир Ҳайитмуродов.  – Унга кўра, келгусида шароити оғир бўлган туманлар танлаб олинади. Бу қандай амалга оширилади? Дастлаб, тегишли тартибдаги таклифларга асосан энг оғир аҳволдаги мингта маҳалла танлаб олинади. Ўша ҳудудларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури тасдиқланади. Бунда кейинги икки йилда ўша маҳаллаларда томорқа ерларини суғоришни яхшилаш, уларга электр энергияси барқарор етказиб бериш, интернет сифатини ошириш, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа инфратузилмани яхшилаш мақсадлари учун жами 3,2 триллион сўм маблағ ажратилади. 

Ҳужжатда туман ва шаҳарларни жадал комплекс ривожлантириш деган талаб бор. Бу ўша ҳудудлардаги камида биттадан маҳаллада «яшил маҳалла» лойиҳасини амалга оширишни назарда тутади. Бунда уларда юқори иқтисодий ўсишга туртки берувчи ижтимоий ва инфратузилма ташаббуслар учун ҳам давлат бюджетидан маблағлар йўналтирилади.

Фармонда, одамлар бахтли яшаши, камбағалликдан чиқиши учун яна кўплаб бандлар келтирилган. Уларнинг ижроси қандай бўлиши, кимлар масъул экани аниқ кўрсатилган. Бир сўз билан айтганда мамлакатимизда бу борадаги масалани ҳал қилиш борасида навбатдаги дадил қадамлар ташланди.

Эътибор қилинса, камбағалликни қисқартиришга давлат бюджетидан оз маблағ ажратилмаяпти. Унинг мақсадли сарфланиши эса ҳаммасидан муҳим. Янги қабул қилинган ҳужжатлар ижросини уюшқоқлик билан ташкил этиш эса эзгу ва катта ниятлар рўёбини таъминлайди.

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камбағалликни қисқартириш борасида навбатдаги дадил қадамлар