2023 йил сарҳисобига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси 14,1 фоиздан 11 фоизгача пасайди.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти бош илмий ходими Нурбек Йўлдошевнинг фикрига кўра, бундай натижа 2023 йилда барқарор иқтисодий ўсиш билан боғлиқ ва у 2022 йилдагига нисбатан 6 фоизни ташкил этган. Бу даврда инфляция даражасининг ошиши нисбатан секинлашган. 

–Шундан келиб чиқиб, аҳолининг энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан харид қобилияти ошишига эришилди. Аҳолининг умумий даромадлари 2023 йилда 2022 йилдагига нисбатан 115 фоизга ошди. Аҳолининг умумий даромадида меҳнатдан олинадиган даромадларнинг 61,6 фоиздан 64 фоизга ўсиши ҳам аҳоли камбағаллик даражасининг пасайишига таъсир кўрсатди. Таҳлил даврида ўртача ойлик иш ҳақи сезиларли даражада, яъни 2022 йилдагига нисбатан 117,2 фоизга ошиб, 4 миллион 551,4 минг сўмни ташкил этди. Ушбу тенденцияни деярли барча ҳудудларда ва соҳаларда кузатиш мумкин. 2023 йилнинг 1 майидан бошлаб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920 минг сўмдан 980 минг сўмга, 1 декабрдан бошлаб эса 1 050 минг сўмга оширилди. Умуман олганда, ўтган йил мобайнида иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг миқдори жами 14 фоизга ошди. Биз мавзуни ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Статистика агентлиги маълумотларидан фойдаландик, – деди у. 

Аҳоли бандлик даражасини ошириш, ишсизликни ҳал этиш масалалари камбағалликни қисқартиришнинг таъсир омилларидир. Шу нуқтаи назардан, 2023 йилда 4,1 миллион кишининг бандлиги таъминланди. Шундан 2,3 миллион нафари доимий ва мавсумий ишларга, 112,8 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. 1,6 миллион нафари эса ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига иш билан таъминланган. 

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ, 2024 йилда камбағаллик даражасини 10 фоизгача тушириш режалаштирилган. 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камбағаллик даражасининг пасайиши қайси омилларга боғлиқ? 