Президент ташаббуслари – амалда

Юртбошимиз раислигида 11 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Бухоро вилоятида ҳам амалий ишлар бошлаб юборилди.  

Жумладан, Бухоро тумани ҳокимлиги томонидан ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, фуқаролар мурожаатларини тизимли ўрганиш ва ҳал қилиш,  маҳалла еттилиги фаолияти, ижтимоий муҳофазага олинган оилалар ва ёшлар билан ишлаш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

Туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи “Қавола Маҳмуд”, “Муғалон” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли турмуш шароити, камбағалликни қисқартириш, ишсизликни бартараф этиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга доир олиб борилаётган ишларни ўрганди.

[gallery-19269]

– Айни кунда Қавола Маҳмуд маҳалласидаги жами 1 минг 195 та хонадонда 6 минг 500 дан ошиқ аҳоли истиқомат қилади, – дейди туман ҳокими ўринбосари Собир Ҳамроев. – Эҳтиёжманд фуқароларнинг талаб ва истаклари инобатга олиниб зарурий чора-тадбир кўрилмоқда. Дастлабки хатлов натижаларига кўра, 90 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаро аниқланди. Уларнинг барчасини иш билан таъминлаш чоралари изланмоқда. Шунингдек, 20 та эҳтиёжманд хонадон талаблари қондирилиб, иш билан таъминлашга ҳаракат қилинмоқда.

Кейинги ойларда ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларга доимий даромад манбаи яратиш мақсадида 94 нафар фуқаро узоқ муддатга томорқа ерини расмийлаштириб, ҳозирда бу ерда иш бошлаган бўлса, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури орқали 37 нафар фуқарога қиймати 811 миллион сўмга тенг бўлган кредит сармояси ажратилиб, уларга доимий даромад манбаи ҳозирланган.  Бундан ташқари, оилавий аҳволи оғир бўлган 20 та хонадонга субсидия асосида зарур меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилди.  

Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тоҳиров тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий муҳофазага олинган оилалар билан ишлаш ва уларга даромад манбаини яратиб бериш борасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб Полвонлар маҳалласидаги аҳоли хонадонларида бўлди.

Жумладан, Субҳидам кўчасида яшовчи Камолиддин Равшанов хонадонида бўлиб, ногиронлиги бор мазкур оиланинг турмуш тарзи, даромадини ошириш йўлларига эътибор қаратди. Таъкидлаш жоизки, 1-гуруҳ ногирони бўлган Камолиддин ака ҳамма юмушни бажаролмайди, саломатлиги кўтармайди. Даромадининг етарли бўлмаганлиги сабабли хонадони таъмирга муҳтож ҳолга келиб қолган. Мана шуларда келиб чиқиб Камолиддин акага зарур қурилиш материаллари олишда амалий кўмак бериш, шунингдек, оиланинг асалари боқишга бўлган истагидан келиб чиқиб, субсидия асосида 5 қути асалари олиб бериш борасида амалий вазифалар белгиланди.

Шундан сўнг, туман ҳокими ушбу кўчада яшовчи Хўжаниёз Эшонқулов хонадонида бўлиб, мазкур оиланинг меҳнатга лаёқатли 2 нафар ишсиз аъзосини ишга жойлаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Туман ҳокими маҳалланинг “Ал-Бухорий” кўчасида яшовчи Жуманазар Искандаров хонадонида ҳам бўлиб, ногиронлиги бор ушбу оиланинг даромади, яшаш шароити ва муаммолари билан қизиқди. Узоқ йилдан бери тўшакка михланиб қолган Жуманазар аканинг турмуш ўртоғи Норжон опа томонидан билдирилган таклифлар асосида, оилага ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Шу каби ўрганишлар давомида Хуршид Тоҳиров еттилик вакиллари билан ҳам суҳбатлашди. Аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қийин вазиятда даромадсиз қолган оилаларга кўмак бериш, уларни ишбилармонликка жалб қилиш орқали камбағалликни қисқартириш юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),  

ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камбағал оила бўлмайди