Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан вазирлик ва идоралар раҳбарлари маҳаллаларда кам таъминланган оилаларнинг шароитларини яхшилаш бўйича иқтисодий-ижтимоий тадбирларга масъул қилиб белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси раҳбариятига бириктирилган жами 20 та оиладан 5 таси Беруний туманида жойлашган. Тумандаги “Ибн-Сино” маҳалласининг инфратузилмасини яхшилаш, камбағаллик даражасини қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлилий ўрганиш мақсадида бошқарма бошлиғи ўринбосари О.Қадиров манзилда бўлди. Маҳалла масъуллари билан ҳамкорликда кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.

Мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган Н.Матупаеванинг қизи тикувчилик курсида ўқиган. Бугун унинг ўрганган ҳунаридан даромад қилиши учун имконият яратиб берилиб, унга божхона бошқармаси номидан замонавий русумдаги тикув машинаси совға қилинди. 

Учрашувда маҳалладаги бошқа ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кам таъминланган оилаларга хайрия ёрдами