Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ўзлари сайланган ҳудудларда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича бўлиб ўтадиган референдум юзасидан жойларда ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

Жумладан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Равшан Мамутов ўзи сайланган ҳудудда кенг жамаотчилик вакиллари билан учрашди.

Дастлаб халқ вакили Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманидаги “Шимом” ва Навоий овул фуқаролар йиғинларида ўқитувчилар, маҳалла аҳли билан учрашди. Унда депутат янгиланаётган бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича батафсил маълумот берди.

Маълумки, сўнгги йилларда жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар бўляпти. Манзилли ижтимоий ҳимоя тизими яратилди, иқтисодиёт эркинлашиб, хусусий мулк эгалари кўпайиб бормоқда. Маданий ҳаётимизда, ёшларимизнинг спорт соҳасида ютуқлари кундан-кунга ошиб, парламентаризм ва суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам демократик ўзгаришлар қилиняпти. Халқимизнинг қарашлари, ҳуқуқий онги ўзгариб, давлат органлари устидан таъсирчан жамоатчилик  назорати олиб бориляпти.  

Жумладан, янгиланаётган бош қомусимизнинг 50-моддаси иккинчи қисмида Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар ҳил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари  ривожланишини таъминлайди. Амалдаги Конституцияда ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган бўлса-да, ушбу ҳуқуқни амалга оширишнинг асосий механизмларидан бири бўлган узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш борасида давлатнинг мажбуриятлари белгиланмаган эди.  

Шу боис давлат зиммасига фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган таълим тизими, узлуксиз таълимнинг турлари ва шаклларини ривожлантириш вазифаси юкланмоқда. Яъни давлат таълим соҳасини ривожлантиришда урғуни фақатгина умумтаълимга эмас, балки таълимнинг барча турларига баравар эътибор қаратиб, фуқаро то туғилгандан бошлаб бутун ҳаёти давомида сифатли таълим олиши учун шароит яратади. Бунинг учун нафақат давлат таълим муассасалари, балки таълимнинг нодавлат шаклини ҳам ривожлантиришга масъул бўлади. Шу орқали фуқарода энг сифатли таълимни олиш учун рақобатли танлов имконияти пайдо бўлади. Янги таҳрирдаги Конституцияда таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, узлуксиз таълим тизимининг шаклларидан бири сифатида давлат таълим ташкилотлари билан бир қаторда нодавлат таълим ташкилотлари ривожлантирилишини давлат ўз зиммасига олмоқда. Таълим соҳасидаги янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган янгиликлар эса айнан шундай етук, баркамол авлодни  тарбиялашга хизмат қилади.  

Халқ вакилининг учрашуви Тўрткўл туманидаги тиббиёт коллежида давом этди. Тадбир давомида барча жорий йилнинг 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кафолатланган сифатли таълимнинг ҳуқуқий асослари кучайтирилмоқда