Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси ўз вақтида таъминланиши адолат қарор топишида муҳим ўрин тутади. Ижро самарадорлигини ошириш мақсадида алоҳида тузилма – Мажбурий ижро бюроси фаолият юритмоқда.

– Амалиётда турли сабабларга кўра ижро жараёни тўхтатилиши ҳолатлари учраб туради, – деди Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуродов. – Бу жараёнда эса қарздорга нисбатан қўлланилган чекловлар ва тақиқлар, шу жумладан, қарздор тадбиркорлик субъекти бўлса, унинг ҳисоб-рақамига қўйилган инкассо топшириқномалар ва чекловларни олиб ташлаш назарда тутилмаган. Бу қарздорлик мажбуриятини тўлаш имкониятига эга бўлган айрим қарздорларнинг фаолиятини давом эттиришини чеклаб қўймоқда. Ижро иши юритувини тўхтатиш жараёнида чекловларни бекор қилиш учун эса ҳуқуқий асослар мавжуд эмас.

Шу сабабли, фойдасига суд қарори қабул қилинган шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳамда суд қарорларининг сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнига “Кафолат маблағини киритиш” институтини жорий этиш зарурати юзага келди. 

2025 йил 19 августда кучга кирган “Ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш институти жорий этилиши муносабати билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун юқорида келтирилган муаммоларни бартараф этишга қаратилган. 

Эндиликда янги қонун билан қарздорга бошқа ҳуқуқлардан ташқари ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш ҳуқуқи берилди. Қонун ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритишга оид 331-модда билан тўлдирилди. Бунда, ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш қарздор томонидан унга нисбатан мулкий тусдаги суд ҳужжати бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мажбурий ижро органининг депозит ҳисоб-варағига ушбу мажбуриятларнинг тўлиқ миқдорида ёки бажарилмаган қисми миқдорида пул ўтказиш йўли билан таъминлашдан иборат.

Ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш ижро иши юритишни тўхтатиб туриш, қарздорга ва унинг мол-мулкига нисбатан белгиланган чекловларни бекор қилиш учун асос бўлади.

Ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш: ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан берилган шикоят ёки келтирилган протест суд томонидан қабул қилинганда;  давлат ижрочисининг ҳаракати (қарори) устидан шикоят берилганда қўлланилади. 

Мажбурий ижро органининг депозит ҳисоб-варағига ўтказилган ижро иши бўйича кафолат маблағлари ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш учун ушбу қонунда белгиланган муддат давомида сақланади. 

Ижро иши бўйича кафолат маблағлари: ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати бекор бўлганда; ижро ҳужжати амалда ижро этилганда қарздорга уч кунлик муддатда қайтарилади. 

Киритилган ижро иши бўйича кафолат маблағлари давлат ижрочисининг ҳаракати қонунга хилоф деб топилган ёки қарори бекор бўлган кундан эътиборан яна йигирма кун мобайнида мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағида сақланиши, агар ушбу муддат давомида ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан шикоят берилмаса ёки протест келтирилмаса, ижро иши бўйича кафолат маблағларига ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган тартибда ундирув қаратилади.  

Ушбу муддат давомида ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан шикоят берилса ёки протест келтирилса, ижро иши бўйича кафолат маблағлари ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш учун ушбу қонунда белгиланган муддат давомида сақланади.

Қонун суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ўз вақтида, сўзсиз ижро этиш механизмини янада мустаҳкамлайди. Суд қарорлари ижросини таъминлашда давлат органлари, ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширишга асос яратди. 

Қолаверса, қонун суд қарорлари ижросини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва уни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Норгул Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Кафолат маблағини киритиш” институти қандай мақсадга хизмат қилади?