Сўнгги  йилларда кредит бозорининг эркинлашуви жисмоний шахслар учун ҳам ўз фаолиятини молиялаштиришнинг кенг имкониятларини яратди. Одамлар автомобиль, уй-жой ёки шунчаки истеъмол учун кредит олишга киришди. Бу албатта уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилмоқда.

Кредит албатта ҳақ эвазига бўлади, кўпчилик ҳолатларда у аниқ бир таъминот чораси билан мустаҳкамланиши талаб этилади. Масалан, мол-мулк гарови ёки кафиллик каби таъминот усуллари кенг қўлланилади.  

 Одатда кафил бўлиш учун етарли иш ҳақига эга бўлиш, вояга етган ва муомалага лаёқатли бўлиш талаб қилинади.

Аҳамиятли жиҳати, кредитларни вақтида тўламаслик ҳолатларида қарзни тўлаш мажбурияти қарздорнинггина эмас, балки кафиллар зиммасига ҳам тушмоқда,  қарздорнинг кредит олиши учун гаровга мол-мулкини қўйиб берган бошқа шахслар мол-мулкидан ажраб қолмоқда. Кўпчилик кафиллар судда кафилликнинг мазмунини тушунмаганини, кафиллик бу шунчаки расмиятчилик, шартномага имзо қўйиб бериш етарли деб ўйлаганини, кредит бўйича қарзни тўлаши лозимлигини тасаввур қилмаганини билдиради. 

Одамлар одатда қарздор ўз қарзини вақтида тўлайди, деб ишонишади. Бундан ташқари, банк аввал қарздордан кредит қарздорлигини талаб қилади, у тўлай олмасагина кафилдан талаб қилади" деб ўйлашади. Агар сиздан ҳам таниш-билишлар, қариндош-уруғлар кредит учун кафил бўлишни сўрасалар, бундай кафил бўлишга шошилманг. 

Кафил ким?

Кафил – бу кафиллик шартномаси бўйича бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олувчи шахс (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддаси).

Кафилликда кафилнинг жавобгарлиги субсидиар ёки солидар тарзда белгиланиши мумкин (шартномада белгиланади ва бу холат бўйича эътибор бериш лозим). 

Маълумот учун: солидар жавобгарлик – кредитор мажбуриятларнинг ижро этилишини қарздорлардан (қарз олувчи ва кафилдан) биргаликда ёки уларнинг исталган биридан бажаришни талаб қилишга ҳақли бўлишидир. Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда, кафил ва қарздор кредит ташкилоти олдида солидар жавобгар бўлган ҳолатда, кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларини тўлаш бўйича мажбурият қарздор томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган бўлса, кредит ташкилоти қарз олувчидан ҳам кафилдан ҳам мажбуриятни бажаришни талаб қилади.

 Субсидиар жавобгарлик белгиланганда банк аввал қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши, имкони бўлмагандагина кафилдан қарзни тўлашни талаб қилиши мумкин. 

Кўриниб турганидек,  банклар ўзи учун қулай шаклни танлайди, деярли доим кафилга солидар жавобгарлик белгиловчи шартларни белгилайди. Яъни, қарздор вақтида қарзини тўламаса, банк кафилдан ҳам қарзни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кафил бутун мол-мулки билан кредит қарзи бўйича тўлиқ жавобгар бўлади. Кўпчилик ҳолатларда банклар қулайроқ ундириш механизмини қўллашади, кафилнинг банк картасидан кредит қарзини дарҳол ундириб олишга келишиб олишади. Бунда кредит тўловини вақтида қарздор тўламаган бўлса, тўғридан-тўғри кафилнинг ҳисоб-рақамидан қарзни ечиб олаверади.  

Ўз молиявий ҳолати ва имкониятларини таҳлил қилмасдан ҳамда қарз олувчи танишининг кредит тўловларини тўлиқ ўзи тўлаши ҳақидаги оғзаки ваъдаларига ишонган ҳолда кредит бўйича кафил бўлган фуқаролар, яъни кафиллар келгусида қуйидаги хатар ва муаммоларга дуч келиши мумкин:

– кредит маблағидан ҳақиқатда фойдаланган қарздор кредит тўловларини ўз вақтида тўламаганда, қарздорликни кафил ўз маблағлари (мол-мулки) ҳисобидан тўлашга мажбур бўлиши;

– кредит тўлови қарз олувчи ва кафил томонидан белгиланган муддатда тўланмаганда, кафилнинг кредит тарихи ҳисоботида муддати ўтган қарздорлик бўйича маълумотлар пайдо бўлиши ва ушбу ҳолат келгусида кредит олиш бўйича кафилнинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичига салбий таъсир кўрсатиши;

– тақдим этилган кафиллик, келгусида кредит олиш учун банклар ёки бошқа кредит ташкилотларига мурожаат қилганда кафилнинг молиявий имкониятларини пасайтириши, яъни унга ажратиладиган кредит суммасини камайтирилиши ёки умуман кредит ажратилмаслигига сабаб бўлиши;

– ўзи хоҳламаган ҳолда турли процессуал жараёнларда (суд, Мажбурий ижро бюроси, нотариус ва ҳ.к.) жавобгар сифатида қатнашиши ва бошқалар.

Кафилликдан воз кечса бўладими?

Кўпчилик ўйлайдики, кредитга кафиллик шартномасини тузгач, кейинроқ ундан воз кечиш мумкин ва осон. Лекин аслида бундай эмас. Кафиллик қарздор мажбуриятлари бўйича кафилда ҳам мажбурият вужудга келтиради. Қонунчиликка кўра шартномани бир томонлама бекор қилиш, яъни кафилликдан бир томонлама воз кечишга йўл қўйилмайди. Масалан, кафил шартнома тузганидан кейин ишидан айрилса, касал бўлиб қолса, қарздор (кредит олган таниши) билан жанжаллашиб қолса ҳам кафиллик ўз кучида қолаверади. Кафиллик шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун банк билан келишиш керак бўлади, банк эса ҳеч қачон ўз таъминоти зарарига ҳаракат қилмайди. Кафиллик қачонки кредит қарзи тўлиқ тўланганда, қарз мажбурияти бошқа шахсга ўтказилганда ёки кафиллик муддати ўтиб бўлгандан кейин тугайди. Яна бир йўли кафилни алмаштиришни сўраб банкка мурожаат қилиш, агар томонлар келишса кафилни бошқа шундай шахсга алмаштириш мумкин.

 Кафиллик қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:

  • кафиллик билан таъминланган асосий мажбуриятнинг бекор бўлиши;
  • кафиллик билан таъминланган асосий мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилиши;
  • башарти, кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик бермаган бўлса, кафиллик билан таъминланган асосий мажбурият бўйича қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши;
  • кредиторнинг қарздор ёки кафил таклиф этган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортиши;
  • кафиллик берилган (ёки қонун билан белгиланган) муддатнинг ўтиши, агар кредитор шу муддат ичида кафилга даъво қўзғатмаган бўлса.

Асосий мажбурият бўйича қарзнинг ўтказилиши муносабати билан кафил, агар унинг ўзи бунга рози бўлмаса, янги қарздор учун жавоб бермайди.

Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади.

Ирода Қаҳҳорова,

юрисконсульт

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кафил бўлишга шошилманг, ўйлаб кўринг