Тошкент давлат Шарқшунослик университетида “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Маълумки, бугунги глобаллашув жараёнида ҳар томонлама билимга эга, илғор лаёқатли ва дунёқараши кенг мутахассисларга бўлган талаб йил сайин ортмоқда. Тадбирда қайд этилганидек, ушбу ҳужжат банкнинг мамлакатимиздаги етакчи олий ўқув юртлари билан биргаликда имзоланган 13 - қўшма битими саналади. 

Маълумотларга кўра, бундай келишувлар сабабли жорий йилда кўплаб талабалар банкда амалиёт ўташ ҳамда синовлардан муваффақиятли ўтган ёшлар иш жойлашиш имконига эга бўлган. Мулоқот давомида “Ўзмиллийбанк” АЖ ва Тошкент давлат Шарқшунослик университети ҳамкорлигида соҳа учун мутахассислар тайёрлашга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Айниқса, иқтисодиёт, медиашунослик, халқаро муносабатлар ҳамда бошқарув ахборот тизими каби истиқболли йўналишларда таҳсил олаётган талабаларга бугунги кунда банк-молия тизимида эҳтиёж юқорилиги қайд этилди.

[gallery-19023]

Таъкидлаш керак, Тошкент давлат Шарқшунослик университети шарқ тиллари ва маданиятларини ўрганиш соҳасида мамлакатнинг етакчи таълим муассасаси ҳисобланади. Университет талабалари банкда амалиёт ўташ билан бирга, халқаро майдонда талаб юқори бўлган соҳаларни эгаллашда ҳам катта имкониятларни қўлга киритмоқда. 

Айнан шу боис томонлар ўртасида имзоланган Меморандум таълим ва банк сектори ривожига муносиб ҳисса қўшади. Асосийси, назарий ва амалий йўналишлар ўртасидаги ҳамкорлик, умумий мақсадларга эришиш учун билим ва тажрибани бирлаштириш имкони ортади.

Гулноза Бобоева, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик