Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси Самарқанд ҳудудий филиалида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбар ҳамда ходимлари учун махсус малака ошириш курслари ташкил этилди.

– Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва академия ҳамкорлигида  ўтказилаётган ўқувдан асосий мақсад – ҳудуд даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларда фаолият юритиб келаётган инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришга масъул бўлган раҳбар ва ходимларнинг билим, малака ва кўникмасини ривожлантиришдан иборат, – дейди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бош инспектори Р.Умарова. 

– Малака ошириш курси давомида масъул раҳбарларга 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги туб ўзгаришлар, инсон капиталини ривожлантириш, давлат органлари ва ташкилотларида ўтказилаётган танловлар жараёнида юзага келган муаммолар ва уларнинг ечимлари, шунингдек, меҳнат муносабатлари ҳақида тушунча берилмоқда. Машғулотлар давомида вазирлик ва идоралар, ташкилотлардан масъул мутахассислар томонидан маъруза ҳамда вебинарлар ташкил этилиши режалаштирилган. 

Тингловчиларнинг соҳага оид амалий билимларини ривожлантириш мақсадида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларидан малакали амалиётчи мутахассисларни жалб этган ҳолда ўқув машғулотлари ташкил этилади.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадрлар билан ишловчилар малака оширмоқда