Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилояти бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Вазирлар Маҳкамасининг кадастр тизимини янада такомиллаштириш юзасидан қабул қилинган қарорлари мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Мамлакатимизда давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилган тажриба-синов натижаларини инобатга олиб, кадастр муҳандиси институтини босқичма-босқич жорий этиш орқали аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга муҳим эътибор қаратилмоқда. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти уй-жой фондига оид кўчмас мулк объектларига нисбатан 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида, 2024 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.  

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августда қабул қилинган “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш доирасида кадастр соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз юритилган.

[gallery-13649]

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг шу санада қабул қилинган “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига кўра, кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби жорий қилинмоқда.  

– Рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ҳар 3 йилда камида бир марта Кадастр агентлигининг Тошкент геодезия ва картография коллежи Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан амалга оширилади, – дейди Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаев. – Малака ошириш курслари кўпи билан етмиш икки соатни ташкил этиб, малака имтиҳони тест шаклида бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтказувчига икки иш куни ичида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.

Матбуот анжуманида Кадастр агентлиги Навоий вилояти бошқармаси томонидан 2023 йилнинг ўтган 8 ойи давомида туман, шаҳар ер ва кадастр назорати инспекторлари амалга оширган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.  

– Ўтган давр мобайнида 347 та ҳолатда 35,75 гектар ер майдонлари фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз эгалланиб, ушбу ер майдонларига ўзбошимчалик билан бино-иншоотлар қуриб олинганлиги аниқланди, – дейди бошқарма бошлиғи Дониёр Нишонов. – Аниқланган ҳолатларни бартараф этиш ва ер майдонини қонуний эгаларига қайтариш учун қонунбузарларга ёзма кўрсатмалар юборилган. Уларнинг 306 нафари ер майдонларида қурилган қурилмаларни ўз ҳисобидан бартараф этишди. 31 та ҳолатда ер майдонларини ер эгаларига қайтариш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилган бўлса, 2 та ҳолатда ер майдонларида жиноят аломатлари борлиги сабабли прокуратура органларига юборилган. 8 та ҳолат қонунбузилишларни бартараф этиш жараёнида.

Бундан ташқари, 108 та ҳолатда 88,7 гектар ер майдонларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида ер ва кадастр соҳасида 766 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганиб, огоҳлантиришлардан тўғри хулоса чиқармаган фуқаро ва юридик шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 3 миллиард 316 миллион 860 минг сўм миқдорида жарималар қўлланилган.  

Матбуот анжуманида ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат),

ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр тизими янада такомиллашмоқда