Давлат кадастрлари палатаси раисининг ўринбосари Равшан Нишонов Навоий вилоятининг Томди туманида бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасидаги муаммоларини ўрганди ҳамда уларга ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Унда 23 нафар фуқаро ва тадбиркорларнинг кадастр соҳасига оид мурожаат ҳамда муаммолари тингланиб, тизимга оид қонунчиликдаги янгилик, ўзгаришлар тўғрисида маълумот берилди.  

Қабулда иштирок этган фуқароларнинг аксарияти ер ажратиш масалалари бўйича мурожаат қилди.  

Маълумки, Президентимизнинг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2021 йилнинг 1 августидан бошлаб маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи бекор қилинган. Ерларни сотиб олиш очиқ электрон аукцион орқали амалга оширилади.  

Шунингдек, қабулда фуқаролар кадастр ҳужжати тайёрлаш, давлат рўйхатидан ўтиш, ер участкаларини хусусийлаштириш ва очиқ электрон аукционда қатнашиш борасидаги мурожаатларига ҳам атрофлича жавоб олди.  

– Моддий аҳволим яхши эмаслиги сабабли кадастр ҳужжатларини тайёрлашга қийналаётган эдим, – дейди фуқаролардан бири Аля Турижоева. – Давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизлик чегирма борасида ҳужжат сўралганида, менда бундай имтиёз йўқлигини айтдим. Шундан кейин менга ҳомийлар кўмагида кадастр ҳужжатларимни тайёрлаб бериш юзасидан масъулларга кўрсатма берилди. Бу муаммо тез кунда ижобий ҳал қилинишини айтишди.  

– Сайёр қабулда иштирок этиб, тадбиркорлик қилиш учун ер сўрагандим, – дейди Светлана Тулбаева. – Менга тадбиркорлик учун ер участкалари ажратилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига асосан очиқ электрон аукцион савдоси орқали бўлиши тушунтирилди ва ҳозирги вақтда мавжуд бўш ер участкалари кўрсатилди.  

Сайёр қабулда ижроси ўрганиш ва вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, масъул раҳбарларга кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.  

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр соҳасидаги мурожаатларга ечим изланди