Кадастр агентлиги томонидан юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан кенг жамоатчилик вакилларини яқиндан таништириш, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтариш мақсадида “Ерни асраганни эл асрайди” номли янги лойиҳа бошланган эди.

Лойиҳанинг навбатдаги манзили Навоий вилояти бўлди. Унда Кадастр агентлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи, директор маслаҳатчиси Неъматжон Атамуратов, агентлик Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Дониёр Нишонов ва Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаев иштирок этди.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” ги қарорида ернинг хусусийлаштирилиши натижасида фуқароларга бериладиган имтиёзлар белгиланган. Жумладан, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаларини хусусийлаштириш имконияти мавжуд ер майдонларини хусусийлаштириш фуқароларга ер участкасига нисбатан хусусий мулк ҳуқуқини юзага келтиради. Бу эса ер участкасини қисмларга бўлиб сотиш имконини беради. Хусусийлаштирилган ер участкасини давлат олиб қўя олмайди, фақат уни сотиб олиши мумкин. Фуқаро ер майдонини эркин қўшиш, тақсимлаш ва ажратиш, шунингдек, ердан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.  

– Бугунги кунда туман, шаҳар ҳокимликларидан ер ажратиб бериш ваколати олинган ва ерларни олиш тартиби фақат онлайн аукцион орқали амалга оширилади, – дейди Кадастр агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Дониёр Нишонов. – Аммо Президентимизнинг 2021 йил 9 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига асосан 2021 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан қуйидаги ҳолатларда истисно тариқасида ер майдони ажратиб берилади. Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига асосан қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий тадқиқот ва тажриба синовлар амалга ошириш учун давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг таклифига асосан агросаноат кластерларига ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағи депозитга қўйилганда ер ажратилади.  

Шунингдек, энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисобрақамга жойлаштирилганда, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга ижарага олиш ҳуқуқини олганлик учун бозор қийматида ҳақ тўлаган ҳолда (халқаро бирлашмалар ва ташкилотлардан ташқари) ҳам ер майдони ажратилиши мумкин.  

Ҳозирда Навоий вилоятида 285 минг 524 кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлиб, шундан, нотурар жойлар сони 28 минг 659 тани, якка тартибдаги турар жойлар сони 172 минг 710 тани ва кўп қаватли уйдаги хонадонлар сони 84 минг 155 тани ташкил қилади.  

– Жорий йилнинг ўтган беш ойи мобайнида вилоят бўйича жами 13 минг 643 кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаев. – Мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича келиб тушган аризаларга рад жавоби берилганида айрим фуқароларимиз норози бўлишади. Жумладан, январь-май ойларида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган 2679 аризага рўйхатдан ўтказувчилар томонидан рад жавоби берилган. Бунга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ҳолатларни бузиш, яъни, бирламчи кадастр паспортларини шакллантирмасдан ариза бериш, кўчмас мулкка тегишли асосларни (нотариал шартномалар, ҳоким қарори, аукцион ғолиблик баёни, топшириш ва қабул қилиш далолатномаси) бириктирмаслик ҳолатларини сабаб қилиб келтириш мумкин.  

Лойиҳа доирасида иштирокчилар ер билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга оид саволларга жавоблар қайтарди.  

А.Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр соҳасида янги лойиҳа