Сирдарё вилоятида аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини ошириш ва кўчмас мулкка оид ҳуқуқларни аниқлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар самарали натижаларни бермоқда. Жорий йилнинг январь-март ойлари мобайнида вилоятда 5 942 та кадастр паспорти расмийлаштирилди.

Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармасидан маълум  қилишича, ушбу натижалар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилди. Шу давр мобайнида ҳудудий филиалларга жами 9 468 та ариза келиб тушган.

– Илгари ер участкалари, бино ва иншоотлар бўйича гувоҳномалар алоҳида ҳужжат сифатида тақдим этиларди. Ҳозир эса барча маълумотлар кадастр йиғмажилдига жамланиб, натижада мулкдорларга ягона шаклда  кадастр паспорти бериляпти, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси раҳбари Бекзод Ражабов.

Эътиборли томони, эндиликда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи гувоҳномалар бекор қилинган бўлиб, уларнинг ўрнини давлат реестридан олинадиган кўчирма эгаллаган. Бу эса давлат хизматларининг самарадорлигини ошириб, жараёнларни анча соддалаштирди.

Кадастр паспортини расмийлаштириш муддати ҳам қисқарди: уй-жойларга оид кадастр паспорти 3 кундан 10 кунгача тайёрланади, мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш эса 2 иш кунида амалга оширилмоқда.

Ҳудудлар бўйича олиб қаралганда  Гулистон ва Янгиер шаҳарлари ҳамда Сирдарё тумани пешқадамлар қаторида. Ушбу ҳудудларда жорий йилнинг биринчи чорагида 2 415 та кадастр паспорти шакллантирилган.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр паспортлари бериш жадал бормоқда