Маълумки, ер – умуммиллий бойлигимиз ва энг муҳим табиий ресурслардан бири. Шу сабабли ҳам бу неъматдан самарали ва белгиланган мақсадларда оқилона фойдаланиш ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди.

Мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси фаолияти ҳам сезиларли ислоҳ қилинди. Мазкур тизимдаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида Давлат кадастрлари палатаси раиси Моҳир Валиев билан суҳбатлашдик.

–Қайд этиш мумкинки, кадастр, кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ерларни ҳусусийлаштириш бўйича ўтган ўтган йил ислоҳотлар даври бўлди. Рақамларга юзланадиган бўлсак, давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмаларига асосан кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини (паспортини) тайёрлаш мувофиқлаштирилганда, кўчмас мулк базасидаги объектлар сони 218 минг 351 тага ўсган. Бунга жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари, якка тартибдаги турар жойлар, нотурар жойлар, кўп қаватли уйлардаги квартиралар киради.

Юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари жами 37 минг 413 тани ташкил этиб, шундан якка тартибдаги турар жойлар 2 минг 853 та, нотурар жойлар 30 минг 104 та, кўп қаватли уйлардаги квартиралар 4 минг 456 тага ўсганлигини кўриш мумкин. Шунингдек, Солиқ қўмитаси ҳамда “Электрон ҳукумат” идоралараро интегрaциялашув платформасига кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни электрон равишда интегрaция йўли орқали (онлайн) тақдим этиб бориш йўлга қўйилди

Шу ўринда қайд этиш муҳимки, Кадастр паспорти шаклланишида муддатлар сезиларли қисқартирилди, жумладан, кадастр йиғма жилдини тайёрлашга кетадиган вақт сарфи 4 - 20 кунгача қисқарган.

Яна бир муҳим асосий тадбир –  Жаҳон банки лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда илк бор янги интеграциялашган ахборот тизими ишга туширилган. Бу – Миллий геоахборот тизими – Uzkad деб аталади.

Ушбу тизим орқали бугунги кунда Давлат кадастрлари палатаси томонидан 8 та ер фонди тоифалари бўйича ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ер майдонлари, чизмаси ва ер чегараси ахборот тизимига киритилиб, ҳисобга олинган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилмоқда. Республиканинг жами 44,9 миллион гектар ер майдонидан 41,8 миллион гектари 93 фоизи ахборот тизимига киритилди.

Шунингдек, йил мобайнида аҳоли ва фуқаролар манфаати учун деҳқон хўжаликлари учун ер майдонлари ажратиш ишлари амалга оширилган.

2022 йил давомида деҳқон хўжалиги юритиш учун танлов ғолиби бўлган 422 минг 704 нафар фуқарога деҳқон хўжалиги учун 94 минг 70 гектар ер майдони ажратилди ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари томонидан танлов ғолиби бўлган фуқароларнинг аукцион ғолиблик баённомалари бепул давлат рўйхатидан ўтказилди.

–Ҳозирги кунда ерларни ҳусусийлаштириш масаласи ҳар бир фуқарони қизиқтирмоқда. Шу хусусда ҳам тўхталиб ўтсангиз.

–Фуқаролар ва юридик шахслар ер участкаларини хусусийлаштиришга бўлган ўз ҳуқуқларини ўз ихтиёрига кўра ҳамда ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширади. Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади. Қарорнинг афзаллик томонлари шундаки, ер участкасига мулк ҳуқуқи белгилангандан сўнг ер участкаси мулкдордан фақат сотиб олиниши мумкин бўлади.

Агар фуқаро ер участкасини беришни, сотишни хоҳламаса, ушбу ер участкаси давлат томонидан ҳам олиб қўйилишига йўл қўйилмайди. Жисмоний ва юридик шахслар ўзининг ер участкасининг бир қисмини бегоналаштирмоқчи бўлганда фақат бино ва иншоот қисмини сотиш билан амалга ошириши мумкин бўлган. Агар ер участкаси мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлса, унда ер участкасининг ўзини ҳам сотиш имкони бўлади. 

Энди рақамларга юзланадиган бўлсак, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига асосан, тадбиркорлик фаолияти учун кадастр идоралари томонидан 90 минг 1 та 5 741,1 гектар ер участкалари “YERELEKTRON” тизимига киритилди.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан “Yerxususiylashtirish” автоматлаштирилган ахборот тизимига жами 30 минг 414 та 5 977,2 гектар ер майдонларини хусусийлаштириш юзасидан аризалар келиб тушган. Шунингдек, Давлат кадастрлари ягона тизимига 2022 йил давомида вазирлик ва идоралар томонидан жами 261 минг 356 дона 8 миллион 60 минг 406 гектар объектлар киритилган.

Яна бир ривожланиш сари қўйилган салмоқли қадамлардан бири –  соҳани рақамлаштириш учун зарур бўлган йирик доимий хотирага эга (1 100 терабайт) “Маълумотлар маркази” ишга туширилди.

Бунинг натижасида юридик ва жисмоний шахслар учун давлат идораларига бормасдан кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлардан масофадан туриб бемалол фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича алоҳида ишлар олиб борилди.

Жумладан, map.geoportal.uz сайти орқали маълумот олиш имконияти ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш” интегрaциялашган ахборот тизими яратилди.

–Ушбу йилда Давлат кадастрлари палатаси ўз олдига қўйган мақсадлари, режалари қандай? 

– 2023 йил 1 январдан бошлаб Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими — UzKad кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотлар юритиладиган, маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими этиб белгиланди. Шунга асосан биринчи босқичда барча бошқа тизимларда рўйхатдан ўтказилган нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектларини UzKad тизимига ўтказиш, ундан сўнг қолган кўчмас мулк объектларини ҳам ушбу тизимда хисобга олиниши ва рўйхатдан ўтказилишини тўлиқ жорий этиш режалаштирилган.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр паспорти шаклланишида муддатлар сезиларли қисқартирилди