Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини йўлга қўйиш тартиблари, «маҳаллабай» муаммоларни ўрганиш ва бартараф этишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Қайд этилганидек, Президентимизнинг 2019 йил 5 апрелдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулк бўйича хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини олиб боришга рухсат берилган.

Эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаган кўчмас мулк объектларининг «маҳаллабай» манзилли рўйхатини шакллантириш юзасидан Тошкент шаҳридаги 12 туман кесимида Кадастр палатаси филиалларида маҳаллалар билан ишлашга масъул ходим ажратилган.

Кадастр муҳандиси сифатида фаолият юритиш учун номзодга қандай талаблар қўйилган? Ушбу савол матбуот анжумани муҳокамасида диққат марказида бўлди.

– Кадастр муҳандислигига номзод ушбу соҳада камида бир йил стажга эга бўлиши, олий маълумотли, маълумоти бўлмаса, малака ошириш курси сертификатига эга бўлиши керак, – дейди Давлат кадастрлари палатаси бўлим бошлиғи Санжар Абдураззоқов. 

– Бу курслар Кадастр агентлиги томонидан ташкил этилади. Малака шаҳодатномасига эга бўлиши шарт. Шаҳодатномага эга муҳандис риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномаси тузиб, фаолият кўрсатади. У Тошкент вилояти ва шаҳридаги кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказади, қаватма-қават режаларини тузади, кадастр йиғма жилдини шакллантириб, ҳисобга қўяди, кадастр паспортини расмийлаштириш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси филиалига тақдим этади. Кадастр муҳандисларининг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги фаолияти 2022 йил 31 декабрга қадар белгиланди.

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр муҳандисига қандай талаблар қўйилган?