Кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилди
Бу ҳақида Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Бухоро вилоятида жами 520 424 та юридик ва жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган якка тартибдаги турар-жой объектлари, кўп қаватли уйлардаги квартиралар ва нотурар-жой объектлари мавжуд. Ўтган 2022 йил якунига қадар 518 539 та объектнинг ҳужжатлари кадастрнинг ягона электрон архиви базасига киритилди. Ҳужжатларнинг электрон кўринишга ўтиши таъминланди.
Маълумот учун, энг кўп ҳужжат Бухоро шаҳри филиали архивариуси томонидан киритилган. Шаҳарда электронлаштирилган ҳужжатлар сони 87 668 тани ташкил этади. Архив ҳужжатларини рақамлаштириш ҳудудлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, Бухоро тумани 44 214 та, Бухоро шаҳар 87 668 та, Вобкент тумани 36 826 та, Ғиждувон тумани 74143 та, Жондор тумани 46149 та, Когон тумани 24847 та, Когон шаҳар 17804 та, Қоракўл тумани 32623 та, Қоровулбозор тумани 6216 та, Олот тумани 29714 та, Пешку тумани 32483та, Ромитан тумани 38007 та, Шофиркон тумани 47845 тани ташкил этади.
Зариф Комилов, ЎзА