“Кўринмас душман” билан “жанг” давом этмоқда
Айтиш жоизки, мамлакатимизда жорий этилган карантин ва ўзини ҳимоялаш чоралари, олиб борилаётган кенг кўламдаги дезинфекциялаш тадбирлари вирус билан курашишда яхши самара бермоқда.
Айтиш жоизки, мамлакатимизда жорий этилган карантин ва ўзини ҳимоялаш чоралари, олиб борилаётган кенг кўламдаги дезинфекциялаш тадбирлари вирус билан курашишда яхши самара бермоқда.
Хусусан, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия ва Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази билан ҳамкорликда Қўнғирот ва Хўжайли туманлари марказларида коронавирусга қарши дезинфекция бўйича ҳамкорликдаги ўқув машғулоти ўтказиб келиаяпти. Бу сафар ўқув машғулоти туман марказларининг деҳқон бозорлари, йирик савдо мажмуалари ва аҳоли яшаш жойларида ўтказилди.
Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.
Ҳарбий техникаларга ўрнатилган акустик тизимлар орқали аҳоли ўртасида пандемия тарқалишининг олдини олиш ва жорий этилган карантин қоидаларига амал қилишга даъват этувчи эшиттиришлар қўйилиб, огоҳлик ва ҳушёрликни оширишга чорловлар янгради.
Кун давомида бўлинмалар томонидан ҳамкорликда 100 минглаб квадрат метр бўлган ҳудудларда “кўринмас душман” кучларини йўқ қилиш бўйича махсус операция бажарилди.
Қорақалпоғистон Республикасининг қолган ҳудудларида ҳам зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда.

