Кўп тармоқли МЧЖ
Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги “Нурли диёр парранда” масъулияти чекланган жамиятида паррандачилик, чорвачилик, қуёнчилик тармоқлари билан бирга, иссиқхона ҳам ташкил этилган.
Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги “Нурли диёр парранда” масъулияти чекланган жамиятида паррандачилик, чорвачилик, қуёнчилик тармоқлари билан бирга, иссиқхона ҳам ташкил этилган.Паррандачилик хўжалигида 12 минг бош бройлер товуғи, қуёнчилик комплексида 200 бош великан зотли қуён парваришланмоқда. Чорвачилик тармоғида 105 бош наслли қорамол боқувда. 40 сотих майдондаги замонавий иссиқхонада помидор, бодринг етиштирилиб, аҳоли дастурхонига тортиқ этилмоқда.
Корхона раҳбари Ёқубжон Жўрақуловнинг таъкидлашича, 2018 йилда сутни қайта ишлаш ва қадоқлаш линияси ҳамда тухум берувчи парранда боқишга мўлжалланган тармоқ ишга туширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳа амалга ошгач, қўшимча 100 иш ўрни яратилади.