Кўп тармоқли корхона
Фарғона шаҳридаги “Сайқал” савдо ишлаб чиқариш корхонаси вилоятдаги етакчи тадбиркорлик субъектларидан.
Фарғона шаҳридаги “Сайқал” савдо ишлаб чиқариш корхонаси вилоятдаги етакчи тадбиркорлик субъектларидан.
Бу ерда йилига 15 мингдан зиёд 7 хил турдаги ногиронлик аравачалари, гўдаклар учун юриш мосламаси ҳамда 50 минг метр квадрат “Уз Бент”, “Инфектоакарацид Ф30” ўсимлик ва дарахтлардаги зараркунандаларга қарши препаратлар ишлаб чиқарилади.


Шунингдек, корхона таъсисчилигида эшитиш мосламалари ишлаб чиқарадиган “УД Аудифон” Ўзбекистон - Германия қўшма корхонаси, 20 хил эшитиш мосламалари ва эшитишни ўлчайдиган асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган “Евро Хиаринг” Ўзбекистон-Дания қўшма корхонаси, бурғулаш реагентлари, ўт ўчириш учун мўлжалланган кукун ва суюқлик тайёрлайдиган “Fardrilling Chemicals” корхонаси ҳамда ҳар хил турдаги лабораторик асбоб-анжомлар ишлаб чиқарадиган “Far Pribor” корхоналари ҳамда атир совун ишлаб чиқариш тармоғи ташкил этилган бўлиб, ушбу корхоналар маҳсулоти ички ва ташқи бозорда харидоргир.


Ўтган йили “Сайқал” савдо ишлаб чиқариш корхонаси ва Хитойнинг “Ningbo Stone Paper Environmental Friendly Materials Co.LTD” компанияси ҳамкорлигида тошдан қоғоз ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Fergana Stone Paper Company” қўшма корхонаси таъсис этилди.
Корхона раҳбари Абдураҳмон Ниёзовнинг таъкидлашича, айни кунда корхонада тошдан қоғоз ишлаб чиқарадиган завод қурилиши якунланиш арафасида. Ушбу корхона фаолияти йўлга қўйилса, йилига 9 минг тонна қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 80 дан зиёд янги ишчи ўрни яратилади.
