Устоз Рустам Холмуродов айтганидек, халқимизда “Оққан дарё оқаверади”, деган ниҳоятда ҳикматли гап бор.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд Давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси, техника фанлари доктори, профессор Рустам Холмуродов билан “Самарқанд Давлат университети – Мирзо Улуғбек мадрасаи олияси вориси” мавзусида қилинган суҳбатни ўқиб, жуда ҳам севиндим. 

Чунки узоқ йиллар давомида Самарқанд Давлат университетининг тамал тоши Ўрта асрларда қўйилганлиги ва у Мирзо Улуғбек томонидан ташкил этилган мадрасаи олиянинг вориси эканлиги эътироф этилмай келинаётган эди. Бу инкор хорижий илм аҳли томонидан эмас, балки ўзимизнинг “буюк олимлар” томонидан амалга ошириб келинган. Унинг асосий сабаби ўз тарихимизни чуқур билмаслигимиздан бўлса, иккинчи томондан, гўёки мадрасаларда фақат диний илм берилган, деб қараш бўлган.

Устоз Рустам Холмуродов айтганидек, халқимизда “Оққан дарё оқаверади”, деган ниҳоятда ҳикматли гап бор. Дарҳақиқат, эзгу тутумлар қадриятга айланади, яхши фазилатлар қон-қонга ўтади. Жумладан, илму зиё ҳам суяк суради. Шу маънода, тамаддуний тараққиёт ҳам узлуксиздир. Кўзга кўринмас минглаб иплар билан боғланган узвий ришталар йиллар, асрлар оша бўй кўрсатаверади. 

Муайян даврлар оралиғида Ватанимиз ҳудудидан Имом Бухорий, Абу Наср Форобий, Муҳаммад Хоразмий, Маҳмуд Замахшарий, Аҳмад Фарғоний, Ҳаким Термизий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Амир Темур, Хусрав Деҳлавий, Мирзо Улуғбек, Хожа Аҳрор, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод, Абдулқодир Бедил, Бобораҳим Машраб каби буюк сиймолар етишиб чиққан. Улар башарият тараққиётига улкан ҳисса қўшган. 

Буни кўпчилигимиз яхши биламиз. Лекин табиий бир савол туғилади: ушбу инсонлар ақл-тафаккур, илм-фан, маънавият-маърифат бобида қандай қилиб бундай олий мақомларга эришган? Улар қаерда ўқиган, кимлардан таълим олган?”. Айтилган бу фикрларнинг мағзини бир чақиб кўрайлик: ахир, дунё илм-фани ривожига мислсиз ва улкан ҳисса қўшган бу буюк алломалар қайси таълим даргоҳида савод чиқаришган, илм олишган? Албатта, бундай сиймолар етишиб чиқиши учун муайян илмий муҳит, илмнинг ривожи учун табиий шарт-шароит ҳам бўлиши керак эмасми? Демак, бугун Ўзбекистон тарихида ҳали-ҳануз ўз ҳақиқатини кутиб ётган мозий қатламларининг очилиш замони етиб келди. Ҳақиқат шуки, Ўзбекистон олий таълим тизими чуқур илдизларга ва бақуввут пойдеворга эгалигидир.

Суҳбат асносида берилган бир фикр менга жуда маъқул бўлди: “Мирзо Улуғбек мадрасасида ислом таълимоти билан бирга, математика, астрономия, физика, кимё, геодезия, фармокология, тиббиёт, тарих, фалсафа, адабиёт каби ижтимоий-гуманитар, аниқ ва табиий фанларнинг ўқитилиши иккинчи Шарқ Ренессансининг вужудга келишига туртки бўлди”. Олимнинг фикрича, Самарқанд Давлат университетининг ўтмиши тадқиқ этилганда 1920 йилда иш бошлаган мазкур олий таълим муассасаси Мирзо Улуғбек мадрасайи олиясининг вориси эканлиги ойдинлашди. Бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.

Айримларда савол туғилиши табиий: бундай фикр нега олдинроқ билдирилмади? Бу саволга жавоблар бисёр. Масалан, илгарилари, тўғрироғи, Ватанимиз истиқлолга эришгунга қадар бу ҳақда гапиришнинг ўзи мумкин бўлмаган, имкон ҳам беришмаган. Кейинчалик ҳам бу масалага жиддий эътибор қаратилмаган. Ўзингиз ўйлаб кўринг, яқин вақтларгача “Яшасин, буюк ўзбек халқи!” дея ҳайқира олармидик. Дунёда биргина буюк халқ бор эди ва биз унга ҳар тонгда салом бериб уйғонар эдик. Юқорида санаб ўтилган дунёга машҳур алломалар гўёки олий таълимни кўрмасдан буюк ихтиролар қилишгандек. Бизни шунга ишонтиришган, биз ҳам бунга ишонганмиз.

Бугун замон тамоман ўзгарди. Президентимизнинг бевосита саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон тарихида янги саҳифалар очилмоқда, илм аҳлига эътибор беқиёс даражада юксалмоқда, инсонларимизда келажакка ишонч ҳисси тобора ортиб бормоқда. Биз бугун бу сўзларни айта оляпмиз. Бугун биз Ўзбекистонда илк олий таълим муассасаси ташкил топганига 600 йил тўляпти, дея оламиз. Нега 600 йил? Суҳбат муаллифи бу сана билан боғлиқ рад қилиб бўлмас далилларни келтиради. 

Яъни, Мирзо Улуғбек мадрасасида дастлабки дарсни 1420 йил 21 сентябрда Шамсиддин Муҳаммад Хавофий ўқиганлиги, бу далил тарихчи олим, шоир Зайниддин ибн Абдужалил Восифийнинг “Бадоэъ ул-вақоэъ” (“Гўзал воқеалар”) асарида келтириб ўтилганлиги, илк дарсда 90 нафар толиби илм қатнашганлиги, мазкур маърузада Мирзо Улуғбек ва Қозизода Румий ҳам иштирок этганликлари, шунингдек, бу даргоҳда Ғиёсиддин ал-Коший ва Али Қушчи каби етук олимлар фаолият олиб борганлиги келтириб ўтилади.

Шу ўринда мазкур мадрасайи олияда Мирзо Улуғбек ҳамда Қозизода Румийдан математика ва астрономия соҳаларида таълим олган Али Қушчи ҳақидаги тарихий бир далилни келтириб ўтишни лозим топдик. Туркияда 1980 йилда профессор Муаммер Дизер томонидан чоп этилган “Али Қушчи” номли китобда биз учун қизиқарли ҳамда фахр туйғусини уйғотувчи шундай фикрлар келтирилади: “Улуғбекнинг шогирди бўлган Али Қушчи Ислом дунёсида машҳур бўлган бир билим одамидир. 

Али Қушчи Улуғбекнинг 200 йил Европада асосий манба сифатида қўлланилиб келинган “Зижи Улуғбек” асарининг тайёрланишида ва ёйилишида жуда катта ҳиса қўшади. Бу олим Улуғбек расадхонасида мудир бўлган. Расадхона вайрон қилинганидан сўнг Фотих Султон Меҳмеднинг таклифини қабул қилиб, Истамбулга бутун оиласи билан кўчиб келди. Султон уни жуда катта тантана билан кутиб олади ва унга кундалик 1000 ақча маош тайин этади. 

Али Қушчи мадрасада, асосан, астрономия ва математикадан дарс берди. Али Қушчи Усмонли императорлиги тарихида астрономия ва математикани Туркияга олиб келган ва бу фанлардан дарс берган илк устоз саналади”. Кейинчалик Али Қушчи ўзи тамал тошини қўйган мадраса туфайли Истамбул университетининг асосчиларидан бирига айланди. Ушбу фикрлар бизга фахр туйғусини бериб, албатта, ғурурлантиради. Демак, Мирзо Улуғбек мадрасайи олиясида таълим олган Али Қушчидек олимлар нафақат диний билим борасида, балки математика, астрономия каби дунёвий билимлар борасида ҳам дунёда машҳур бўлишган. Буни бутун дунё аҳли тан олиб турибди. 

600 ёшинг муборак бўлсин, кўҳна илм даргоҳи, СамДУ!

Иброҳимжон Йўлдошев, 
Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ректори.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўҳна илм ўчоғи