Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмаган битимлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давергеодезкадастр қўмитаси матбуот котиби Неъмат Отамуродов иштирокида ўтказилган брифингда фуқароларнинг долзарб саволларига жавоб берилди.

САВОЛ: кўчмас мулкни олди-сотди қилганда кадастр паспортини олиш мажбурийми?

ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Яъни, кўчмас мулкни олди-сотди қилишдан олдин сотувчининг унга бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади. Бунда рўйхатдан ўтказиш учун кўчмас мулк объектининг ўзи хатловдан ўтказилиб, кадастр йиғма жилди шакллантирилган ва унинг натижаси бўйича кадастр паспорти расмийлаштирилган бўлиши керак.

Агар сотилган кўчмас мулк объектида ҳеч қандай ўзгаришлар амалга оширилмаган бўлса (қайта қуриш, реконструкция, ер чегараларини ўзгариши) низомнинг 10 бандига асосан, кадастр йиғма жилди фақат кўчмас мулк объекти мулкдорининг сўровига кўра шакллантирилиши кўрсатиб ўтилган. Яъни, кўчмас мулк олдин кадастр қилинган бўлса қайта шакллантириш мажбурий эмас.

САВОЛ: Тугалланмаган бино учун кадастр ҳужжатлари қилиб бериладими?

ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги қарорига мувофиқ қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошлангани тасдиқланган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.

Қурилиши тугалланмаган нотураржой бинолар ва иншоотлар, ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган, қурилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа бўлса, қурилиши бошланганлиги шарти билан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бунинг учун сиз давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришингиз мумкин.

САВОЛ: тоғам ота-онасидан қолган, ҳозирда ўзи яшаб келаётган ҳужжатсиз уйнинг бир қисмини менга бермоқчи. Ўша ердан уй қурсам менга кадастр ҳужжатлари расмийлаштириладими?

ЖАВОБ: турар жойнинг ер участкасида қўшимча қурилиш учун рухсат фақат ўша уйнинг мулкдорига берилади.

Турар жойни олди-сотди қилиш учун аввал мулкдорнинг ўзи ушбу турар жойга кадастр паспортини расмийлаштириб унга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиши керак. Сўнг ушбу турар жойни ёки унинг бир қисмини бегоналаштириш мумкин.

САВОЛ: отамнинг номида 13 сотих ер бор. Яқинда вафот этди. Мен шу уйни қай тартибда номимга ўтказсам бўлади?

ЖАВОБ: кўчмас мулк объектини қайта қуриш, реконструкция қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентларга асосан амалга оширилади.

Агар отангизнинг номидаги уйга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ва унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, ўрнатилган тартибда нотариал идорада мерос иши очилиб, мерос ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилади.

Бунда кадастр маълумотларини нотариус ўзи электрон тизим орқали олади, мерос ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилганидан сўнг ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун кадастр корхонасига сўровнома юборади. Ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилгандан кейин реестрдан кўчирма тақдим этади.

САВОЛ: мен геодезия ва кадастр ишларини бажариш учун МЧЖ шаклидаги корхонага лицензия олмоқчи эдим. Карантин чекловлари даврида бу қандай амалга оширилади?

ЖАВОБ: ҳозирда лицензия олиш учун Электрон лицензиялаш портали орқали ариза беришингиз мумкин. Геодезия ёки картография фаолиятини амалга ошириш учун тегишли ҳужжатлар қўмитага тақдим қилингандан сўнг 20 кун ичида ҳужжатлар махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади ва ижобий хулоса берилганда лицензия олинади. Комиссия салбий хулоса берган ҳолларда экспертиза хулосасида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилиб қайта топширилгандан сўнг 10 кун ичида қайта кўриб чиқади.

Лицензия олиш учун кўриб чиқиш ҳамда давлат божи билан қўшиб ҳисобланганда жами базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари миқдорида тўлов қилинади. Бу бугунги кунда 1 миллион 338 минг сўмни ташкил этади.

Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган.

САВОЛ: Фарғона вилояти Олтиариқ туманида мева-сабзавотчилик йўналишида Япониялик инвесторлар билан қўшма корхона фаолиятини бошламоқчи эдик. Инвестиция киритувчи хорижий ҳамкорлар томонидан ер майдонимизнинг тупроқ таҳлиллари талаб қилинмоқда. Суриштирсам, тупроқ таҳлиллари чет эл лабораторияларида 600-700 евро эвазига таҳлил қилинар экан. Шу таҳлилларни ўзимизда қилишнинг имкони борми?

ЖАВОБ: Давергеодезкадастр қўмитаси тизимида «Тупроқсифаттаҳлил» давлат унитар корхонаси томонидан тупроқ, сув ва ўсимлик таркибини таҳлил қилиш бўйича барча хизмат турлари амалга оширилади. Корхона миллий ва халқаро аккредитация тизимида рўйхатдан ўтган ва тегишли мувофиқлик сертификатларига эга. Ушбу лабораториянинг таҳлил натижаларини 160 дан ортиқ давлат тан олади ва бу таҳлил натижаларини хорижда қайта таҳлил қилдиришга ҳожат қолмайди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
КЎЧМАС МУЛК: долзарб саволларга аниқ жавоблар