Кўчаларга махсус тайёрланган эритмалар сепилмоқда
Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳамда шаҳар санитария-эпидемиология осойишталиги бўлими мутахассислари карантин тадбирлари доирасида марказий кўчалар, майдонлар, хиёбонлар ҳамда туғруқ комплекслари ва шифохоналар атрофига махсус эритмалар ёрдамида ишлов бермоқда.

- Таркибида хлор ва бир қанча фойдали кимёвий элементлар бўлган махсус эритма 8 ва 4,5 тонна сиғимга эга тўртта “ISUZU” пуркагич машиналарида сепилмоқда, – дейди Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Каримов.
Бошқармада навбатчилик ташкил этилган бўлиб, йўлга чиқадиган смена ҳайдовчилари ва транспорт воситалари дезинфекциядан ўтган ҳолда ишга киришмоқда.
Ҳайдовчилар Шерзодбек Расулов, Акмалжон Режапов, Элёрбек Ибайдуллаев ва Қаҳрамонжон Деҳқоновлар санитария-эпидемиология талаблари асосида режали равишда шаҳар ҳудудига эритма билан ишлов беришда фаол иштирок этаётир.

Шунингдек, деҳқон бозорлари, кўп қаватли уйлар атрофининг озодалигига алоҳида эътибор берилмоқда.
Ўз навбатида фавқулодда вазиятлар Андижон шаҳар бўлими ёнғин ўчириш техникалари ёрдамида марказий кўчалардаги йўлар, пиёдалар йўлакчаларига махсус эритма сепилмоқда.
Бўлим бошлиғи подполковник Илёсбек Азиз сўзларига кўра, иккита “ISUZU” махсус автомашиналаридан фойдаланилмоқда. Пуркагич тайёр эритмани 35 метргача сепиб бера олади, яъни пиёдалар йўлакчалари ҳам тўлиқ қамраб олинади.