«Jusy baby» тагликларининг импорти чекланади
Республика ҳудудида сифатсиз маҳсулотларни реализация қилинишининг олдини олиш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларида сотилаётган болалар тагликлари (памперс) маҳсулотини стандарт талабига асосан ўрганилди.
Аккредитланган синов лабораториясида ўтказилган синовлар натижасида Туркия давлатида ишлаб чиқарилган «Jusy baby» маҳсулоти амалдаги OʼzDst 3482:2020 стандартининг 5.9.2 банди талаби, яъни «Тўлиқ нам ютувчанлик» кўрсаткичи бўйича мувофиқ эмаслиги аниқланди ҳамда импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.
ЎзА