Жиззах шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир иштирокчиларининг дастлабки манзили Жиззах шаҳрини Шароф Рашидов тумани ҳудудида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви билан боғловчи йўлўтказгич бўлди.  

Бу ерда иш уч сменада ташкил этилган бўлиб, қурилиш-монтаж ишлари жадал суръатларда олиб борилаётганига гувоҳ бўлдик. Ушбу 4К–253а йўлўтказгич  Жиззах шаҳридаги Ислом Каримов шоҳ кўчасидан М–39 “Тошкент – Термиз” халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлига уланиши белгиланган. Узунлиги 700 погонаметрни, темир йўл устидан ўтиш баландлик нуқтаси 14 метрни, эни пиёдалар йўлакчаси билан қўшиб ҳисоблаганда 24 метрни ташкил этувчи ушбу йўлўтказгичнинг лойиҳа ҳужжатлари “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олинганлиги таъкидланди.  

Йўлўтказгичнинг умумий лойиҳа қиймати 143 миллиард 900 миллион сўмни ташкил этиб, объектда жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар учун молиялаштирилган 41 миллиард сўм маблағ тўлиқ ўтказиб берилган.  

М–39 халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлига уланувчи янги йўналишдаги 4 километрлик йўлнинг қурилишида иш 3 сменада ташкил этилган. Йўл ўтказгичнинг қурилиш ишлари учун 10 минг куб метр цимент-бетон, 100 минг куб метр тупроқ ишлари бажарилиши лойиҳага киритилган. Ушбу объектдаги қурилиш-монтаж ва асфальт ётқазиш ишлари келгуси йилнинг 4-чорагида якунига етказилиши режалаштирилган.

Йўлўтказгич қурилиш объекти остига тушган Жиззах шаҳар ҳудудида ўсиб турган 11 туп ноёб ҳамда Шароф Рашидов тумани ҳудудида ўсиб турган 256 туп тут ва бошқа ноёб саналган дарахтларни махсус техникалар ёрдамида бошқа жойга кўчириб ўтказиш назарда тутилганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.  

Пресс-тур давомида ушбу қурилиш объекти аҳоли учун бир қатор қулайлик ва қўшимча имкониятлар яратиши, жумладан,  “Янги Ўзбекистон” массивига бориладиган йўл салкам 15 километрга яқинлашиши, йўлларда юзага келадиган автотранспорт воситалари тирбандлиги ва бошқа муаммоларни бартараф этиш, қолаверса, автотранспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли газларнинг камайишига эришилиши ҳам алоҳида таъкидланди.  

Кейинги манзил шаҳардаги “Нурли тўлқин” МЧЖ компанияси бўлди. Компаниянинг умумий ишлаб чиқариш майдони 2,5 гектардан зиёд бўлиб, шу жойнинг ўзида соатига 250 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган энг замонавий технология асосидаги асфальт заводи, бундан ташқари, битум-имулция ва минерал кукун ишлаб чиқаришга ихтисослашган мини-заводлар мунтазам равишда ишлаб турганини алоҳида таъкидлаш лозим.  

[gallery-20120]

Шунингдек, компания томонидан ўтган йиллар мобайнида Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманларида 6 та тош майдалаш, 1 та қумни қайта ишлаш корхонаси ва Сирдарё вилоятида компанияга қарашли асфальт заводининг филиали ташкил этилган бўлиб, бу компанияда жами 200 дан ортиқ махсум техника, юк машина, юклагич техника, экскватор ва бошқа транспорт техникалари кучидан унумли фойдаланиб келинмоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 25 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарф-харажат қилинган.

– 2022 йилда 4 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиб, йиллик 460 минг тонна асфальт-бетон ишлаб чиқариш қувватига эга завод фойдаланишга топширилган эди, – дейди компания раҳбари Хуршид Тўраев. – Бугунги кунда мазкур кластерда жами 450 нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилиб келмоқда. Янги иш ўринлари билан таъминланганларнинг асосий қисмини ёшлар, аёллар ва темир дафтарлар рўйхатига киритилган жиззахлик йигит-қизлар ташкил этишини ҳам шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоиз.

Ишчи-хизматчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида корхона қошида ишчилар учун ётоқхона, ювиниш, дам олиш хоналари, овқатланишлари учун ошхона ташкил этилган. Ҳар бир ходим махсус кийим-бош билан таъминланган.

Қурилиш кластери томонидан йилига 230 миллиард сўмлик қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қурилиш хизматларини кўрсатиш имконияти мавжуд.

Корхона 2023-2024 йилларда 2-босқичда ишлаб чиқариш сифат ва миқдори янада оширилиб, қўшимча 120 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Шунда корхонадаги доимий иш ўринлари сони 570 нафарга етади.

Ишлаб чиқариш қувватининг ортиши натижасида 10 турдаги темир-бетон маҳсулотлари, электр тармоқлари учун алоҳида, боғ-роғлар учун алоҳида бетон устунлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши режалаштирилган. Шу билан биргаликда, қурилиш сарф-харажатларини камайтириш мақсадида Туркия давлати технологияси асосида ҳудудларда мобил бетон ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилади.

Қурилиш кластери ташкил қилинишидан мақсад Жиззах вилояти учун қурилиш материаллари таннархини арзонлаштириш, сифатини эса янада ошириш, аҳолини даромадли янги иш ўринлари билан таъминлашдан иборатдир.

Пресс-тур иштирокчилари шаҳардаги “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинига ҳам борди. Умумий майдони 67 гектарни ташкил этган ушбу маҳалла ҳудудидаги мавжуд 81 та кўпқаватли уй ва аҳоли ҳовли-жойларида 1441 оиланинг 6147 нафар аъзоси истиқомат қилмоқда.  

– Бундан тўрт йил муқаддам “қизил ҳудуд”га киритилган ушбу маҳаллада жорий йилнинг июнь ойидан бунё  маҳалла инспектори сифатида иш юритиб келаяпман, – дейди “Маданият” МФЙ инспектори, катта лейтенант Суҳробжон Халилов. – Ана шу давр ичида маҳалламизда бирорта ҳам жиноят содир этилмагани биз учун фахрлидир.  

– Маҳалламизнинг хавфсиз ҳудудга айланганининг биринчи сабаби вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси томонидан мунтазам равишда ўтказиб борилаётган жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар бўлса, иккинчи сабаби фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ортганлиги ва, албатта, маҳалла бўйича 105 та хавфсизлик камераси, 125 та ақлли тунги ёритиш чироғи ўрнатилганлиги туфайлидир, – дейди ушбу маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шоҳида Мурадова.  

Дарҳақиқат, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан берилган маълумотларга таянадиган бўлсак, бор-йўғи 4 йил муқаддам “қизил ҳудуд”га киритилган Жиззах шаҳридаги “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини бугунги кунга келиб – жиноятчиликдан холи, обод ва энг тинч маҳаллалардан бирига айланибди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан уюштирилган пресс-тур тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар янги иншоотлар ва корхоналар билан танишди