ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида 2025/2026 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишнинг бориши юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.
Қабул комиссиясининг масъул котиби Азамат Примбетов оммавий ахборот воситалари вакилларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишнинг бориши, филиалда мавжуд ва янги очилаётган мутахассисликлар, шунингдек, касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар, баҳолаш мезонлари, қайси абитуриентларга касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл берилиши ҳақида маълумотлар берди.
Журналистлар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.
[gallery-24073]
Тадбир сўнгида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати соҳа вакилларининг меҳнати эътироф этилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА