Журналистлар пойтахт кўчаларига дарахт экди
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бир қатор фаол ОАВ вакиллари билан пойтахт кўчаларига дарахтлар экишди.
«Долзарб 40 кунлик» акцияси доирасида пойтахтимиздаги Ботаника боғи атрофига 100 дан ортиқ манзарали дарахтлар экилди.


Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаровнинг айтишича, мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш ишларига ҳудудий бўлим ходимлари ва ОАВ вакиллари ҳам жалб қилинади. Акуияда айтилишича, уюшма томонидан пойтахт кўчаларига дарахт экиш ишлари анъанавий давом этилиши режалаштирилган. Ҳашар давомида 100 дан ортиқ ҳинд настарини ва ясин кўчатлари экилган.


ЎзА