Ер умуммиллий бойлик, Ўзбекистон халқининг ҳаёти, фаолияти ва фаровонлиги асоси, энг муҳим табиий ресурс ҳисобланади. Шу боис, ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш энг муҳим вазифаларидан бири.

Давлат кадастрлари палатасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий, ҳудудий чегаралари доирасидаги умумий ер майдони 44892,4 минг гектарни ташкил этади. Республика ер фондининг 60,5 фоизини қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобланади. 

Маълумот ўрнида, мамлакатимиздаги ер фонди 8 тоифага бўлинади. Хусусан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, аҳоли пунктларининг ерлари, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар. Шунингдек, ўрмон ерлари, сув фонди ерлари, захира ерлари, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация масканларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар шулар жумласидан. 

Бугунги кунда мамлакатимизда Давлат кадастрлари палатаси томонидан ҳар бир ер участкаларини, кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Журналист ва блогерлар пресс-турда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг бир қисми Бектемир туманига ўтказилгани сабабли аҳоли турар жойларини хатловдан ўтказиш жараёни билан таништирилди. Кадастр ходимлари хонадонма-хонадон фуқароларга турар жойларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда турар-жойларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ишларни йўлга қўйган. 

– Ҳозирда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидан Бектемир туманига ўтган ҳудуд илгари Жарариқ маҳалласи бўлган, – дейди  Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи Жасур Каримов. – Ҳозирда мазкур маҳалла иккига бўлиниб, маҳалланинг бир қисми Бектемир туманига ўтказилган. Бундан ташқари маҳалла ҳудуди 506 гектарни ташкил этади. Бу маҳаллада 450дан ортиқ хонадон, 120дан ортиқ нотурар жой объектлари жойлашган. Мазкур 450дан ортиқ хонадонларнинг 400га яқини турар-жойларини давлат рўйхатидан ўтказган. Қолган қисми бўйича хатлов ишлари амалга оширилмоқда. Шуни ҳам айтиш жоиз, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг бир қисми Бектемир туманига ўтганидан кейин қайта манзиллаштириш ишлари ҳам амалга оширилади. Қайта манзиллаштириш ишлари ҳам бепул амалга оширилади. 

Ўзбекистонда Жахон банки лойиҳаси доирасида янги электрон тизим яратилди. Унда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. 

– Ўзбекистон тарихида илк бор 2020 йилда ер фонди геопортали ишга туширилди ва ерларни электрон ҳисобга олиш йўлга қўйилди, –  дейди  Давлат кадастрлари палатаси бўлим бошлиғи Фахриддин Ниёзов. – Мазкур тизимни яратишда Корея, Россия, Беларусь давлатлари тажрибаси қўлланилди. Бугунги кунда мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги ерларини тўлиқ тизимга киритганмиз. Шуни ҳам айтиш жоиз, бу тизимга киритилган маълумотлар ҳар йилнинг бошида янгиланади. Янги тизимда 300 мингдан ортиқ ер участкалари ҳақида маълумотлар киритилиб, унга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги яратилган электрон тизимнинг эътиборли жиҳати шундаки, масалан аввалари ер участкаси майдонларини ҳисоблашда қоғоз кўринишидаги хариталардан фойдаланилган ва унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилиши темир китобда юритилиб келинган. Электрон тизимда ер участкаларининг барча маълумотлари шу қаторда ер чегаралари контурлари жойлашиши барчаси рақамлаштирилган ва ҳуқуқий ҳужжатларга мутаносиблиги ягона тизимда жорий этилди. 

Янги яратилган тизим ер муносабатлари соҳасида ижтимоий барқарорликни ўрнатишда, коррупция ҳолатларни олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлашда шаффофликни таъминлайди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Ер майдонларини хатлов тартиби амалга оширилмоқда. 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар мониторинги мулкчилик шаклидан қатъий назар, ер фондининг барча тоифаларидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда, жумладан, ҳайдаладиган экин ерлари, кўп йиллик дарахтзорлар, бўз ерлар, пичанзор ва яйловлар, шунингдек, уларга хизмат қилувчи бошқа ер турларининг (ариқ, зовур, йўл ва бошқалар) ҳолати бўйича кузатув тизими жорий этилди. 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар хатлови Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимидаги давлат ер кадастрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер турлари, майдони, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади. 

Давлат кадастрлари палатаси кўчмас мулк маълумотлар базасида 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига жами 7 миллион 965 минг 654 та кўчмас мулк объектлари тўғрисида маълумотлар мавжуд.  Жорий йилнинг 1 январь ҳамда биринчи чорак ҳолатига мос равишда кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар  44 минг 335 тага кўпайган. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар аҳоли турар жойларини хатловдан ўтказиш жараёни билан танишди