Ўзбекистон миллий матбуот марказида адабиётшунос олим, Ўзбекистон ёзувчилар, журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси, "Олтин қалам" мукофоти совриндори Сайди Умиров хотирасига бағишланган "Сайди Умиров замондошлари хотирасида" номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбир Сайди Умиров ҳаётий, илмий, ижодий ва педагогик фаолияти акс этган видео хотиралар билан бошланди.

Тадбирда сўзга чиққан профессор олимлар, фан номзодлари, доцентлар ҳамда шоир ва ёзувчилар Сайди Умиров – талабаларнинг меҳрибон устози, самимий маслаҳатгўйи, беғараз суянчиғи деган таъриф ва ташбеҳлар билан устоз хотирасини ёд этдилар.

– Сайди Умиров билан ўтган ҳар бир кунда нимадир ўрганардим, – дейди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, журналистика факультети декани Амрулло Каримов. – Журналистика назариясини талабаларга ўргатиш билан бирга, амалиётда ҳам илғор, кўрганларидан дур ва самимият қидирадиган инсон, таниқли публицист, етук олим, қатор илмий ва публицистик мақолалар муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Сайди Умиров бизга доим намуна эди. Гап қайси мавзуда кетмасин, домладан мавзуга дахлдор мисол исталганча бор. Таъбир жоиз бўлса, устозни «тирик энциклопедия» деб таърифлаш мумкин эди. Сайди Умиров ҳар нарсадан эзгулик қидирадиган, ҳар қандай ўзгаришни самимият билан қарши оладиган дилкаш инсон эди.

– Сайди ака билан бўлган учрашувларда ҳар бир ибратли сўз биз бўлғуси журналистлар фикрининг ривожланишига туртки беради, – дейди "Меҳнат шуҳрати" ордени, "Олтин қалам" миллий мукофоти совриндори Ҳалим Саидов. – Шундай давраларда Сайди аканинг ўрни алоҳида бўларди. Гоҳ бирор журналист ижодининг бетакрор қирралари ҳақида гапириб талаба- журналистларга савоб берарди. Сайди ака талабаларнинг ҳақиқий дўсти эди, имкони борича ёрдамини аямасди. 

Ўз даврида шов-шувга сабаб бўлиб ўқишдан ҳайдалган, устознинг кўмаги билан яна талабаликка тикланиб, бугун ҳаётда ўз ўрнини топганлар ҳам талайгина.

Мухлиса Аъзамова, 
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистика учун туғилган инсон...