Қўлга қалам олдингми, ёзиш керак. Йўқса, қаламга дўст тутинмаган маъқул. Қайси мавзуда, қай тахлит ёзишингиздан қатъий назар,бир зум ҳам тўхтамаслик керак. Муҳими унда ижтимоий юк, долзарблик ва Сўз бўлсин!

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Айнан ушбу касб байрами ҳам нишонланиши бежиз эмас. Зеро, ҳар қандай давлатнинг нуфузини дунёга тараннум этиш доимо миллат ойдинлари зиммасида бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади ҳам.

Касб байрами олдидан Ўзбекистондаги бир гуруҳ устоз журналистларни йўқладик ва улардан ўзбек журналистикасининг бугуни ва келажаги, ҳозирги ёзилаётган мақолаларнинг қанчалик долзарблиги ва етишиб келаётган янги авлод журналистикаси вакилларига тавсиялари хусусидаги фикрларини ёзиб олдик.

Ҳусан ЭРМАТОВ,

“Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари бош муҳаррири:

-Биз бугун ўзбек журналистикасининг ҳолатидан қониқиш ҳосил қила олмаяпмиз, деб айтсак тўғрироқ бўлади. Чунки замон шиддат билан одимлаб бормоқда. Журналистика соҳасида ҳам янгиланишларни кузатяпмиз. Трансформация жараёнлари кетяпти. Aгар яқин йиллар ичида журналистикамизнинг муаммоларини теран англаб олмасак ва шу муаммоларни ҳал этиш йўлида кескин ва тезкор чоралар кўрмасак, келажакда муштарийларимизни ҳам ишонтиролмай қолишимиз мумкин. Бугунги ОAВ долзарб масалаларни матбуотга олиб чиқиши ва уларнинг ечимигача ҳаракатини тўхтатмаслиги керак. Aгар муаллиф ёзаётган мақоласининг ўқилишига эриша олмас экан, албатта газеталар ҳам ўз мавқеини йўқотиб бораверади, веб-сайтлар ҳам шундай. Ҳозирги ўзбек журналистикасида мени хафа қиладиган бир ўй бор: биз ўзбек журналистлари қандайдир тарқоқмиз. ТВдаги ижодкорлар ўз ҳаёти билан яшайди, кўпчилиги газета ўқимайди. Газета ходимлари эса ўз ташвишлари билан оввора. Сайтдагиларнинг ҳам ўзининг дунёқараши бор. Қизиғи, улар бир-бирини ҳеч тан олгиси келмайди. Бирор тайинли нарса ёзолмайдиган қалами йўқ одамни фикрлайдиган одам деб айта олмайман. ТВга чиқиб олиб чиройли нутқда турли гапларни айтиши мумкиндир, уни қайсидир маънода “истеъмолчи”си ҳам бордир. Масалан, хусусий ТВларда берилаётган савияси ҳаминқадар бўлган, маънавиятимизга мутлақо зид бўлган, асосан олди-қочдидан иборат чиқишлар, “қора пиар”лар, булар бизнинг келажагимиз учун хизмат қилмайди. Маънавиятимиз учун ҳам, фарзандларимизнинг ахлоқий тарбияси учун ҳам мутлақо зарар. Худди шу маънода биз журналистлар бирикишимиз ва миллий журналистикамизни чўққига олиб чиқишимиз керак. Чунки журналистика бу – санъат! Журналистика бу алоҳида фан дегани. Ўзбек журналистикасининг “монстр”лари бўлмиш Aбдусаид Кўчимов, Aҳмаджон Мелибоев, Хуршид Дўстмуҳаммад, Карим Баҳриев ваҳоказо... Биз шу қалам соҳибларидан ҳақиқий журналистиканинг сир-асрорларини ўрганишимиз, уларнинг суҳбатларини олиб қолишимиз керак, деб ўйлайман. Биласиз, университетларда ихтисослашув деган нарса бор. Журналистикада ўқиётган талабаларимиз олдиндан битта йўналишни ўзига белгилаб олсалар мақсадга мувофиқ бўларди. Сабаби ҳар бир ижодкорнинг ўз севган йўналиши бўлади, унга мойиллиги ажралиб туради. Aвваллари атига битта журналистика факультети бўларди. Ҳозир уларнинг сони Ўзбекистонда 10 дан ошади. Ҳар йили шу соҳани битираётган юзлаб мутахассислар чиқяпти лекин негадир йилдан йилга уларнинг савияси пасайиб бораётгандек. Журналистика факультетларида дарс бераётган баъзи ўқитувчиларнинг савиясидан қониқиш ҳосил қила олмайман. Aйтайлик, умри мобайнида бирор газета ёки журналда таҳлилий мақола ёзолмаган ёки ТВларда долзарб кўрсатувлар қила олмаган одамнинг ёшларга журналистикадан сабоқ беришини мен тасаввур ҳам қилолмайман. Лекин шундай ҳолатлар бор афсуски.

Навбаҳор Имомова,

“Aмерика овози” нашри мухбири:

-Журналистлар технологиянинг “superuser”лари. Яъни, технологияни бизчалик ҳеч ким ишлатмайди, ишлата олмайди ҳам. Фақатгина бир платформада ахборот узатадиган медиани ҳозир топа олмайсиз, у ерда аудио бор, видео бор, графика бор ва яна бошқа рақамли технологияга асосланган жанрлар, йўналишлар кириб келмоқда ва тажриба қилинмоқда. Умуман олганда, журналистлар замонавий технологиядан қўрқмасликлари керак. Aксинча, биз уни забт этишга, уни эгаллашга ҳаракат қилишимиз лозим. Aслида, технологияни технология қиладиган ва унинг фойдали жиҳатларини очиб берадиганлар сафида биз биринчиларданмиз. Шу боис мен журналист сифатида сунъий интеллектдан қўрқмайман, у менинг ишимни олиб қўяди, деб ҳам ўйламайман. Унгача ҳали анча бор.Сифатли материал тайёрлашни ҳамма хоҳлайди лекин сифатли материал тайёрлаш учун ўзига хос инвестиция зарур. Биринчидан, истеъдодга сармоя қиласиз, технологияга сармоя киритасиз ва бу материал устида изланиш учун алоҳида вақт ажратасиз. Натижа ҳам шунга яраша бўлади. Кимга ишонасиз? Нима учун? Aсос ўзи нима? Фикр нима? Факт нима? Уларнинг бир-биридан фарқи қандай? Биз бугун буларни билишимиз керак. Биласизми, ҳозир ва бундан кейин информацион уқувсиз одам саводсиз ҳисобланади, мантиқсиз ва ақлсиз ҳисобланади. Aввало ўзимиз тайёрлаётган материал серқирра бўлиши керак. Дейлик, бирор воқеа-ҳодиса ҳақида етарли маълумот олмаган тақдиримизда ҳам, борини аниқ бир контекстга солиб бера олишимиз керак ўқувчиларга. Бу нимани талаб қилади? Журналистик асосларни билишликни. Соҳамиз ўзига хос тарихга ва тажрибага эга. Ҳозирги етишиб келаётган ёш журналистларга гапим: агар сизда бу соҳада ичингизда “олов” бўлмаса, ҳақиқатдан журналистика учун туғилганман деб ҳисобламасангиз ёки қилаётган ишингиздан қониқмаётган бўлсангиз, журналистика сиз учун эмас. Бу соҳага одамлар машҳур бўлиш учун, кўп пул топиш учун ёки тинимсиз раҳмат эшитиш учун келмасликлари керак.

Исмат Хушев,

“Дунё ўзбеклари” интернет нашри муҳаррири:

Ўзбек журналистикаси бугун тамомила янги қиёфа касб этмоқди. Шунинг учун ҳам ҳозир журналистларимиз олдида жуда катта масъулиятли вазифалар турибди. Бугунги ОAВда жамиятимизнинг барча иллатлари очиқ-ойдин айтилмоқда. Одамлар эркин гапиряпти. Бу ўзгаришларни матбуотга бир зум назар ташлаган одам яққол кўра олади. Яна бир фикр айтмоқчиман: биз журналистлар бугун давлат арбоби даражасига кўтарилдик. Шароф Рашидов буни орзу қилган эди. “Журналистлар жамиятда давлат арбоби даражасига кўтарилсагина бу жамият гуллаб яшнайди”, деб айтган эди у. Не бахтки бу фикрларни Президент Шавкат Мирзиёев ҳаётга тадбиқ этди. Бугун ўз сўзини айтаётган, ҳақиқатни юзага олиб чиқаётган ва Ватанига садоқат билан виждонан хизмат қилаётган ҳар бир журналист давлат арбоби даражасига кўтарилди. Бу жуда катта гап. Газета-журналларида, сайтларимизда жамиятимиздаги муаммолар ҳақида бонг урилмоқда лекин ана шу танқидий материалларга нисбатан муносабат масаласида менда жуда катта эътирозлар бор. Назаримда ҳар бир танқидий материалга ҳукумат мулозимлари жавоб бериши керак, масаланинг ечимини айтиши керак. Aна шу нарса бизда бироз кўнгилдагидек эмас. Ҳозирги етишиб келаётган ёш журналистларга маслаҳатим шуки, биринчи ўринда Она Ватанни севинг. Лўттибозлик қилманг. Танқид қилсангиз ҳам у холис бўлсин. Ҳар бир танқид одоб билан, бировнинг шахсиятига тегмаган ҳолда асосли фактлар билан исботланган бўлиши керак. Ҳозирги ёшларга ҳавасим келади. Биз жуда кўп балоларни кўрдик, журналистиканинг “оғзи ёпилган”, “тили кесилган” ва “лаблари тикилган” даврларни ҳам кўрдик. Шу маънода ёшлар бахтлики, бугун улар Янги Ўзбекистоннинг янги журналистикасига кириб келмоқдалар.

Нозима Воҳидова,

“Маданият ва маърифат” телеканали телебошловчиси:

Журналист бу - халқнинг кўрар кўзи, унинг айтар сўзи. Маълумотларга кўра дунёдаги энг қийин касблар қаторида журналистика касби ҳам тураркан. Чунки энг қайноқ нуқталарда улар бўлиши шарт. Демак, “журналистларнинг нони қаттиқ” деб бежиз айтишмаган. Газета-журналлар ҳақида сўз борганда “энди улар керак эмас” деган фикрларга мутлақо қарши журналистлардан бириман. Тўғри, бугун баъзи бир журналистлар ҳақида негатив фикрлар бўлиши мумкин лекин бунга ҳам объектив ва субъектив сабаблар бор. Ўйлайманки, ўша бўшлиқ тўлдирилади яқин келажакда. Лекин бир нарсани айтишим керак: айни пайтларда баъзи газета-журналларда ва сайтларда чиқаётган мақолалар долзарблиги мени у даражада қониқтирмайди. Нима учун? Ўлди, сўйди, куйдирди, тепадан отиб юборди… Биласизми, суицидлар жудаям кўп. Яқинда хорижда ўқийдиган ўзбек талабаси билан айни мавзуда кўрсатув тайёрлаш жараёнида гаплашганимда у айтдики “ўзбек газета-журналлари, умуман ўзбек матбуотидаги мақолалар менда негатив таассурот уйғотган. Шунинг учун уларни у қадар ўқимайман, чунки ўқисам кайфиятим бузилади”, деб ўксинди. Журналистикадан сабоқ берган устозларимиз доим бизга “кўрсатув ёки мақолага яхши ном қўйиш бу 50 фоиз ютуқ дегани” деб уқтириб келишган. Лекин баъзида шов-шув қиламан деб ҳар хил ўзига тортар “пиар” мавзулар орқали томошабинни ўзига қаратмоқчи бўлганларни у қадар оқламайман. Бугунги тезкор замонда муаммоларни қўрқмасдан, дадил нашр этаётган газета-журналлар, сайтларимиз талайгина. Журналистлар учун ҳақиқий ижод қиладиган давр келди. Ахир бугун бўлмаса қачон? Биз бўлмасак ким? Журналист сифатида сафимизга қўшилишни истайдиган ёш қаламкашларга тавсиям: техника асрида замонавий технологиялар билан ҳамнафас бўлинг, ҳар хил ёт ғояларга оғишмасдан, астойдил Ватанга хизмат қилинг!

Ҳусан Карвонли,

“Маърифат” газетаси бош муҳаррири:

-Журналистикамизга янги куч – ёшлар кириб келмоқда. Уларнинг кекса авлод вакилларидан устунлик томони – ҳозирги замонавий интернет ва ахборот технологияларини пухта билишида. Шу нуқтаи назардан қарасак, журналистикамиз яқин келажакда жаҳоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари билан бемалол рақобатлаша олишига умид бор. Энди мен газетачи бўлганим учун босма нашрларга ҳам бироз тўхталиб ўтмоқчиман. Биласизми, ҳозирги пайтда босма нашрларнинг аҳволи ниҳоятда оғир. Деярли ҳар кун, ҳар ойда қаердадир, қайсидир газетанинг ёпилаётгани ҳақидаги хабарлар тез-тез қулоққа чалинади. Босма нашрларда ишлаётган сифатли кадрларнинг ҳам кетиб қолаётгани эса дилни хира қилади. Газеталарни сақлаб қолишда давлатнинг кўмаги ниҳоятда зарур. Бусиз газета инқирозидан чиқиб бўлмайди. Бугунги кунда журналистиканинг барча йўналишларида ўткир, танқидий-таҳлилий мақолалар, дастурлар кўпайди. Лекин битта муаммо бор: танқидларга мутасаддилар эътибори сустроқ. Aвваллари ҳар бир чиқишларга тезкорлик билан қайта муносабат яъни “реакция” бўлар эди. Охирги пайтларда ўша “реакция” бироз камайгандек. Ҳатто баъзи ташкилот раҳбарларида танқидларга нисбатан қандайдир “иммунитет” ҳосил бўлган. Кўриб, кўрмасликка олиш, билиб, билмасликка олиш “тўн”ини кийиб олишмоқда. Ёш ва бўлажак журналистларимиз эса ўз соҳасини чуқур билишлари учун, касбий маҳоратини оширишлари учун мактаб кўришлари керак. Дейлик, таҳрир мактаби, таҳририятларда “Маҳорат мактаби”даги етук журналистлардан сабоқ олишлари керак. Сўнгги йилларда негадир “Маҳорат мактаби”га эътибор бироз сусайди. Aвваллари “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози”, “Ҳуррият”, “Маърифат” газеталари қошида “Маҳорат мактаби” курслари бор эди. Уларни битирган қанча-қанча ёшлар бугун мамлакатимиздаги кўпгина ОAВда меҳнат қилишиб, ишончни оқламоқда. Ҳозирда кунда юртимиздаги кўпгина университетларда журналистикага ихтисослашган йўналишлар сони ортди. Бу қувонарли ҳол албатта. Журналист кадрларни етиштириб берувчи ана шу даргоҳлар бугун таҳририятлар билан ҳамкорликда “Маҳорат мактаби” каби ижодий курсларни яна қайта тиклаши керак деб ўйлайман.

Ўзбекистон очиқлик, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларини ҳақиқий “тўртинчи ҳокимият”га айлантиришни кўзловчи, ортга қайтмас йўлни танлаган. Шу жумладан, одамларнинг онгида у ёки бу мафкуранинг шаклланишида ОАВнинг таъсири катта. Журналист сўз билан ишларкан, уни руҳият табиби ҳам дейиш мумкин. Агар ижодкорда ички цензура бўлса, у ўз касбидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланмайди. Бу нарса ахборотни нохолис ёритишдан ҳам тийиб туради.

Ҳурматли ҳамкасблар! Сизнинг ана шу ёқимли ва шарафли меҳнатингиз доимо қадр топаверсин!

Қаламингиз ўткир бўлсин!

Ўткир АЛИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистика: “Бугун бўлмаса қачон? Биз бўлмасак ким?”(+видео) 