Наманганда вилоят ёшлар ишлари бошқармаси томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунимуносабати билан журналистлар ва блогерлар ўртасида мини-футбол бўйича “Медиа лига” турнири бўлиб ўтди.

Вилоят спорт бошқармаси билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси яшил майдонларида ташкилэтилган мазкур анъанавий мусобақада “Наманган” телерадиоканали, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририяти, матбаа ва нашриётлар, шаҳар, туман ҳокимликлари,бошқарма ва ташкилотлар ахборот хизматлар ходимлари ҳамда ижтимоий тармоқлар фаолларидан иборат жамоалар иштирок этди. 

– Мусобақа соҳага эндигина кириб келган ёшлардан тортиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийларини ҳам ўзигаром қилди. Ҳар бир инсон ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши, соғлом турмуш тарзига риоя этиши зарур. Аммо, биз ижод аҳлида ҳадеб ҳам бунга имконият, шарт-шароит ва вақтбўлавермайди, – дейди “Правда востока” республика газетасининг кекса журналисти Ойбек Ортиқов. – Оммавий ахборотвоситалари ходимлари учун ташкил этилган ушбу мусобақа бу борада айни муддао бўлди. Биз мусобақа давомида натижа учун эмас, балки ўз саломатлигимизни мустаҳкамлаш, ҳамкасбларимиз,айниқса, ёш кадрлар билан дўстлик-бирдамликни ўрнатишга эътибор қаратдик. Ўйлайманки, бундай мусобақаларкелгусида яна давом этади. 

Турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашувида Косонсой туманидаги “Заковат” нашриёт уйининг “Интерфутбол” жамоаси ахборот хизматларивакилларидан сараланган “Медиа юнайтед” жамоасини йирик – 7:3 ҳисобида енгиб, бош соврин – кубокни қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган беллашувда эса“Наманган ТВ” жамоасини 9:6 ҳисобида таслим этган блогерлардан иборат “Инфинитий” жамоаси ҳам совриндорлар сафидан жой эгаллади. 

“Медиа лига” турнирининг ғолиб-совриндоржамоалари ва фаол иштирокчилар Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси
томонидан муносиб равишда тақдирланди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналист ва блогерлар “Медиа лига”да беллашди