Сурия ва Туркия “яраш оши” томон...

Ўтган ҳафта Қозоғистонда бўлиб ўтган Сурия масаласи бўйича “Остона формати” йигирманчи музокарасида Россия, Туркия, Эрон ва Сурия ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари, Аҳмад Тома бошчилигидаги мухолифат делегацияси иштирок этди.

Шунингдек, йиғилишда БМТнинг Сурия бўйича вакили Гейр Педерсен, Иордания, Ироқ ва Ливандан кузатувчилар бор эди.

Мезбон томоннинг “бу сўнгги “Остона жараёни”, ҳудудимизда бошқа бундай учрашув ўтказилмайди”, мазмунида берган баёноти иштирокчилар учун кутилмаган ҳол бўлди.

Таҳлилчилар айги ёндашувнни аввалдан томонлар билан келишилмаган қарорлар билан Ғарбнинг ғашига тегмаслик, кейин босимга учрамаслик ёки шунга ўхшаш ҳаракатларнинг олдини олиш, деб тахмин қилишди.

Маълумки, Қўшма Штатлар ва ЕИ мамлакатлари Асад режими ҳамда минтақа давлатлари ичидан чиққан кечаги мухолифат билан турли мулоқотларга қарши чиқиб келади. Дамашқнинг Араб давлатлари лигаси (АДЛ) аъзолигига тикланиши Европага ёқмади. Аввал режаланган ЕИ ва АДЛ вазирлар даражасидаги учрашуви бошқа муддатга кўчирилди.

Турецко-сирийский конфликт — Википедия

Экспертлар Сурия масаласи бўйича яқин келажакда Россия, Туркия, Эрон иштирокида янги формат ташкил этилиши мумкин, дейишяпти.

Бу ғоя Туркия ва Сурия тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиши, ўзаро баҳс-мунозарани келишув йўли билан ҳал этишига имкон яратади.

Анқара ва Дамашқ муносабатини тиклашга турк ҳарбийларининг Суриядаги амалиёти халақит бераётгани аниқ. Икки мамлакат ўртасидаги “йўл харитаси”ни амалга ошириш давом этяпти. Яъни, ТИВ, разведка хизмати ўзаро йиғилишлар ўтказиб, давлат раҳбарлари учрашувига йўл очмоқда.

Асаднинг мухолифат билан муросага келишиши, Туркия эса Суриядан қўшинини олиб чиқиб кетиши амримаҳол кўринади.

Анқара Суриядан чиқиб кетиш учун муайян шартлар қўйган. Аввало, Туркияга суриялик янги қочоқлар ўтишининг олдини олиш зарур. Ҳозир ушбу мамлакатда тўрт миллиондан зиёд суриялик бор. Турк ҳарбийлари тарк этиши билан Сурия қўшни ҳудудга бостириб кирмаслиги кафолатини бериши шарт.

Иккинчидан Суриянинг шимолий ҳудуди инфратузилмасини тиклашга турк сармоясини киртиш масаласида муаммо келиб чиқади. Уй-жой қурилиши билан бирга бу ерда электр станцияси, университет бунёд этиш режаси бор. Бошқа томондан океан орти давлати қўллайдиган курд жангарилари тақдири нима бўлади?

Остона формати асосида 2018 йил келишилганига кўра, Идлибда 8-10 минг кишилик турк қўшини жойлашган. Халаб шимоли турк бўлинмалари ва россиялик ҳарбийлар билан сарҳад хавфсизлиги назорат қилиняпти.

Сурия миллий армияси Туркия томонидан молиялаштирилаётгани яширилмайди. Мухолифат келажаги эса мавҳумлигича қолмоқда.

Фаразлар, шартлар бисёр. Хуллас, Анқара, Дамашқ ва мухолифат муросага келиши даркор. Акс ҳолда кескинлик, беқарорлик давом этаверади.

Бир кунлик исён

23 июнь куни кечқурун бошланган кутилмаган воқеа салкам бир кеча-кундуз давом этди, нафақат Москва, балки бутун дунё тинчини бузди. Ғарб етакчилари иттифоқдошлари билан “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкати раҳбари Евгений Пригожиннинг баёнотини муҳокама марказига чиқаришди.

Аслида бу ширкат билан Мудофаа вазирлиги ўртасида таранглик вужудга келганига анча бўлган. Аввалига келишув асосида бошланган самарали ҳамкорлик кейинчалик бузилди.

Отжаться 40 раз: новосибирский журналист посетил пункт ЧВК «Вагнер»

Сўнгги кунларда дала қўмондони “Адолат марши”ни давом эттиришини маълум қилар-қилмас, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани хабари тарқалди.

Шанба оқшомида Россия ва Беларусь Президентларининг телефон орқали мулоқотидан сўнг кўнгиллар бироз тин олди. Москва мурожаати билан Минск ва Пригожин музокара ўтказди ва уни ўз мамлакатига келишга кўндирди. “Урушга аралашмаган” вакилларнинг Қуролли кучлар сафига олиниши айтилди.

Фаразларга асосланган хабарларда “Вагнер” бутун қўшини билан Беларусга келади, қўшни давлатга ҳужум уюштиради, деган гаплардан бошлаб, у Минскка бормаган, бормайди ҳам сингари гаплар урчиди.

Таҳлилчилар “бир кунлик исён”нинг акс-садоси ҳали узоқ давом этишини тахмин қилишмоқда. Ҳар ҳолда бу тўнтаришга уриниш ҳеч бир томонга фойда келтирмади. Расмий ҳокимиятнинг позицияси анча заифлашди.

Ким у, Пригожин?

62 ёшли “Вагнер” асосчиси ўсмирлик чоғидаёқ икки марта судланган. Биринчи марта шартли жазо олган, 20 ёшида фрибгарлик, ўғирлик, талончилик ва вояга етмаган болаларни жиноий фаолиятга жалб қилиш айби билан 13 йилга кесилган “жиноятчи” тўққиз йилда озодликка чиқиб келган.

Қадрдон Ленинград-Санкт-Петербургда хот-дог сотиш билан бизнес фаолиятини бошлаб, кейинчалик нуфузли ресторанлар очди. Машҳурлик унга 2002 йил келди: “New Island” емакхонасида Оқ уй ва Кремль соҳибларини меҳмон қилди.

Ҳокимият вакиллари билан алоқаси кучайгани сари, унинг бизнеси тури ҳам кўпайиб борди: мактаб, армия ва мамлакат олий идоралари ошхоналарини озиқ-овқат билан таъминлашни йўлга қўйди.

Бир даврга келиб, “The Bell” нашрига кўра, “юқори идоралар”да хусусий ҳарбий компания яратиш ғояси пайдо бўлди ва бу иш Пригожинга ишониб топширилди.

Украина махсус хизмати илк бор “Вагнер”га 2014 йил май ойида Донбассда қарши келди. Аввал ҳам, ҳозир ҳам бу тузилма Россия Қуролли Кучлари сафига кирмайдиган, юридик мақомга эга бўлмаган норасмий ҳарбий ширкат ҳисобланади.

Мамлакатда аскар ёллаш қонунчилик билан тақиқланган. Шунга қарамасдан, 2015 йилдан бошлаб “Вагнер” Сурияда “фаолият бошлади”, 2017 йил кузга келиб, хусусий армия Африка “кўчиб ўтди”. Экспертлар ташкилот қора қитъанинг ўнга яқин давлатида “иш олиб бориши”ни айтади.

Пригожин узоқ вақт “Вагнер” билан алоқаси борлигини инкор қилиб келган. Украина зиддияти уни чинакам машҳурликка эриштирди: хусусий ҳарбий ширкат ошкор бўлди. Маҳкумларни урушга ёллашга рухсат олди...

2022 йил яширин фармон билан “Россия Қаҳрамони” уновнига сазовор  бўлди.

Ўтган йил февраль ойигача “Вагнер” сафида икки ярим минг киши бўлган, 2022-2023 йил давомида аскарлар сони 50 мингга етди. Май ойига келиб, Мудофаа вазирлиги билан инқироз юзага келди. Қўмондон ҳукумат вакилларини очиқдан-очиқ танқид, ҳақорат қила бошлади...

Вазирлик ҳам қараб ўтирмади, албатта: 1 июлдан барча хусусий ҳарбий компанияларни тегишли контракт билан бевосита мудофаа идорасига ўтиши талаби қўйилди. Пригожинга бу қарор ёқмади ва 23 июнь оқшоми ҳарбий исён бошлашини эълон қилди.

Уч кун ичида “Вагнер” раҳбарига нисбатан кўтарилган жиноий иш “жиноий ҳаракат тўхтатилгани учун” ёпилди.

Хусусий ҳарбий ширкатнинг оғир техникаси Қуролли Кучларга қўшиб юборилиши маълум қилинди...

Японияда гендер тенглик

Швейцарияда жойлашган Халқаро иқтисодий форум (ХИФ) анъанавий равишда дунёдаги гендер тенглик ҳақидаги сўнгги маълумотни эълон қилди. АҚШ ва Хитойдан кейин сайёрамиз иқтисодиётида учинчи ўринни эгаллаб келаётган Япония рўйхатда 146-ўриндан 125-ўринга тушиб қолибди. Бу бир йил ичида эркак ва аёл тенглиги рейтингида тўққиз позицияга пастлашни англатади.

Айни кўрсаткич бўйича Япония Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ ва Франция аъзо бўлган G7 гуруҳининг охирида турибди. Италия эса ХИФнинг умумий рўйхатида бироз нуфузлироқ – 79-ўринда. Хитой (102) ва Жанубий Корея (99) ҳам кун чиқар мамлакатдан олдинда. 

Албатта, бундай рейтинглар шартли ҳисобланади. ХИФ рўйхатида, масалан, Саудия Арабистони эркак ва аёл тенглигига оид айрим кўрсаткичлар бўйича Японияга нисбатан юқори ўринда қайд этилган.

Форум экспертлари гендер тенглик тўрт меъёр бўйича аниқланишини айтишади: таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига эътибор, сиёсий ва иқтисодий ҳаётда иштирок этиш даражаси.

Шу ўринда қизиқ ҳолат ўртага чиқади. Тасаввур қилайлик, Япония таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида ҳеч қайси давлатдан кам эмас, ҳатто, айтиш мумкин, бу йўналишлар бўйича аёл ва эркак тенглиги бўйича бошқа мамлакатлар учун, деярли, намуна. Расмий Токионинг рейтинг кўрсаткичини сиёсат ва иқтисодиёт тушириб юборган.

Япония парламенти қуйи палатасида аёл-депутатлар бор-йўғи ўн фоизни ташкил этар экан. Ҳукмрон Либерал-демократик партияда 12, бош мухолиф – Конституцион-демократик партияла сал кўпроқ – 22 фоиз хотин-қиз депутат бор.

Семья в Японии, культурные особенности и современные тенденции

Бугун Япония ҳукуматида икки нафаргина аёл вазир лавозимида фаолият кўрсатади. Аввалги Вазирлар Маҳкамаси таркибида хотин-қизлар бироз кўпроқ эди. Мамлакат тарихида ижро ҳокимиятни ҳеч қачон аёл киши бошқармаган.

Осиёнинг айрим мамлакатлари, масалан, Филиппинда 19 бор аёл киши Бош вазир лавозимида ўтирган, Бангладешда эса 71 марта... Айнан шу кўрсаткич мазкур давлатлар ХИФ рейтингида юқори ўринни эгаллашига сабаб бўлмоқда.

Япон аёллари, шунингдек, бизнес олий мансабида ҳам кам кўринади. Мамлакатнинг 19 йирик корпорацияси директорлар кенгашида аёл кишидан ном-нишон йўқ.

Таҳлилчилар аёллар сиёсий масалада фаол, улар эркакларга нисбатан давлатнинг умумий ишига кўпроқ қизиқади, деган фикрда якдил. Ижтимоий сўров натижасига кўра, жувонлар турли даражадаги сайловларда фаол қатнашади, газетадаги сиёсатга оид хабар-мақолаларни кўпроқ ўқийди ва айниқса, сўнгги пайтда сайлов кампанияларида аёллар овозига эътибор кучайди.

Таҳлилчилар урушдан кейин Японияда “катта оила” тушунчаси йўқолиб кетганини урғулашади. Савашгача бир неча авлод бир уйда аҳил умргузаронлик қилган. Муҳими, оилада отанинг ўрни устун бўлган.

Бугун эса “кичик оилалар” жамиятда кенг ўрин эгаллаган, эркаклар меҳнат билан овора, аёллар эса диктаторлик ваколати билан уйда банд. Эркак ойлик маошини тўлиқ уйга келтириб бериши ҳолати кўп кузатилмоқда, дейишади экспертлар.

Эркак ва болалар кундалик харажат учун маблағни хонадон соҳибасидан олади, шу ҳам яйратиб ишлатиш даражасида эмас...

Сўров пайтида “қаттиққўл онамдан кўра, отамни кўпроқ ҳурмат қиламан”, деган япон фарзандлари ҳам тез-тез учраган. Тадқиқот институти “Хакуходо” реклама кампанияси билан бирга шу хусусда ўтказган сўнгги ижтимоий сўровда 68 фоиз ёш респондент волидаси учун овоз берган...

Бугунча шу.

Келаси жумада хабарлашгунча!

ЎзА сиёсий шарҳловчиси Аброр Ғуломов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жумадан жумагача