ЖССТ ҳинд штаммининг кенг тарқалиши ҳақида огоҳлантирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19нинг "дельта" штамми кенг тарқалиб бораётганидан огоҳлантирди.
Сўнгги бир ҳафта ичида дунё бўйлаб коронавируснинг "дельта" штамми тарқалган мамлакатлар ва ҳудудлар 6 тага ошиб, 111 тага етди.
ЖССТнинг ҳафталик маълумотига кўра, тўртта штаммни («альфа», «бета», «гамма» ва «дельта») юқтириш даражаси юқори бўлиб қолмоқда.
Бир ҳафта олдин «дельта» штамми 104 мамлакат ва ҳудудга тарқалган эди. Ушбу маълумот сайёрамизнинг аксарият қисмида у кенг тарқалганини кўрсатади.
Хусусан, Россия, Буюк Британия, Германия, Греция, Испания, Туркия, Франция, Индонезия, Таиланд, Япония, Исроил, Бразилия, АҚШ ва Жанубий Африкада аниқланган.