ЖССТ: Ғазо шифохоналарининг ярми яроқсиз
Ғазо секторидаги 36 касалхонадан 22 таси ёнилғи танқислиги, ҳужум асорати ва хавфсизлик ҳолати туфайли ишламаяпти. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
Ҳисоботда айтилишича, қолган 14 тиббий муассасада ҳам жиддий фаолият юритиш, ҳаётни сақлаб қолиш операцияларини ўтказиш, беморни жонлантириш бўлимида парваришлаш учун етарли миқдорда жиҳозлар, шароит йўқ.
– Зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, оддий аҳоли ва соғлиқни сақлаш хизматини фаол ҳимоя қилиш ҳамда халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилишга чақирамиз, – дейилган ЖССТ баёнотида.
ЎзА