Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Жозеп Боррель Самарқандда бўлиб ўтадиган «ЕИ – Марказий Осиё” халқаро конференцияси олдидан етакчи матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун маъсус баёнот берди. Эслатиб ўтамиз, юқори мартабали мулозим юртимизда бўлиб ўтадиган мазкур нуфузли анжуманда бевосита иштирок этиши кутиляпти.

- Асрлар давомида Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқа жамиятларимизни шакллантиришда жуда муҳим роль ўйнаган. Қадимда Буюк Ипак йўли бўйлаб Европа ва Осиё тамаддунини боғловчи, манба, маданият ва таълим алмашинувини таъминловчи савдо-сотиқ гуллаб-яшнаган.

Маълумки, муносабатлар тараққиёти доимий эътибор талаб қилади. Шу маънода охирги пайт икки минтақа ўртасидаги алоқани ривожлантиришга эътибор бироз сусайгандек эди. Европа Иттифоқи Марказий Осиёдаги ҳамкорларимиз билан бирга шу бўшлиқни тўлдиришга қарор қилди. Ой бошида Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель шерикликни мустаҳкамлаш мақсадида минтақага ташриф буюрди. Шу ҳафта охирида, яъни 2022 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон мезбонлик қилаётган, Самарқанд шаҳрида ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклидаги ўзаро боғлиқлик ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш бўйича вазирлар конференциясини очиб бераман.

Биз геосиёсий муаммолар кучайиб бораётган, зўравонлик сиёсати ўсиб бораётган даврда яшаяпмиз. Шунингдек, икки мега тенденцияга дуч келяпмиз: иқлим ўзгариши ва иқтисодиётларимиз ҳамда жамиятларимизни рақамлаштириш. Демак, яшил иқтисодиёт томон ўтишни тезлаштириш ва рақамли иқтисодиётни шакллантириш ЕИ фаолияти кун тартиби, ташқи сиёсати марказидир. “Глобал дарвоза” лойиҳамиз билан глобал даражада яшил ва рақамли ривожланишни тарғиб қиляпмиз. Биз қилаётган барча ишлар ҳамкор мамлакатлар эҳтиёжини қондириш, маҳаллий ҳамжамиятларга имтиёз тақдим этшга асосланган.

Марказий Осиёдаги ҳамкорларимиз билан муаммоларимиз ўхшаш: пандемиядан кейин иқтисодиётни тиклаш, энергетика ва иқлим инқирозини ҳал қилиш, Россия-Украина низоси туфайли юзага келган масалаларни ҳал этиш. Бинобарин, бу муаммолар янада барқарор ва боғланган глобал иқтисодиётга сармоя киритиш имконияти ҳамдир.

Самарқандда биз уч мавзуни кўриб чиқамиз: рақамли алоқа, транспорт коммуникацияси ва энергия боғлиқлиги. Ҳар учала йўналишда инвестиция имкониятини ўрганиб, яқинроқ алоқа ўрнатиш учун катализатор бўлиши мумкин бўлган ислоҳотларни таъкидлаб, яқин ҳамкорлик қилиш йўлларини излаймиз. Биз сиёсатчилар ва техник экспертлар, халқаро молия институтлари, энг муҳими, бизнес ҳамжамияти аъзолари ва фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирамиз. Одамлар ўртасида алоқа ўрнатиш орқали минтақалараро муносабатни йўлга қўямиз.

Рақамли соҳада ЕИ хавфсиз платформалар яратиш, географик тўсиқларни енгиш, давлат хизматлари кўрсатишни яхшилаш ҳамда таълим ва иш ўринлари яратишни қўллаб-қувватлаш имкониятларини қидиради. Шунингдек, Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги барқарор транспорт занжирини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва яшил тараққиётни кучайтириш йўлларини қидиради.

Иқлим ўзгариши ва сув танқислиги кескин оқибатларга олиб келишини ҳамма яхши билади. Яшил энергияга талабни қондириш учун паст углеродли энергия ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш зарур. Бундан ташқари қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни, саноат ишлаб чиқариш ҳажмини сув ва чиқиндиларни самарали бошқариш орқали оширишдан умумий манфаатдормиз.

Бизнинг икки минтақа ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги тасаввуримиз Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясидан келиб чиқиб ўрнатилган. Демак, ушбу беш давлат билан янада кучли, кенг ва замонавий ҳамкорликни йўлга қўйиш йўлида давом этамиз.

Бизнинг сиёсий мажбуриятимиз аниқ ёрдам билан уйғунлашган. Европа Иттифоқи (ЕИ институтлари ва ташкилотга аъзо давлатлар) Марказий Осиёда биринчи рақамли донор ҳисобланади. 2014-2020 йилларда минтақа учун Европа томонидан 1,1 миллиард евро ёрдам кўрсатилган. 2021-24 йилларга мўлжалланган тахминий умумий грант маблағи, икки томонлама ва минтақавий дастурларни қамраб олган ҳолда, камида 390 миллион еврони ташкил қилиши керак. Бу “Европа жамоаси” номли икки минтақавий ташаббус - рақамли уланиш ва Европа Иттифоқи Самарқандда расман ишга туширадиган сув, энергия ва иқлим бўйича лойиҳани ўз ичига олади. “Team Europe” - Европа Иттифоқи институтлари, аъзо давлатлар ва молия институтлари биргаликда амалга оширадиган лойиҳалар учун фойдаланиладиган бренд.

Европа Иттифоқининг ўзаро боғлиқликка интилишни ифодаловчи қарашлари инклюзивдир. Биз бошқа ҳамкорликларни сиқиб чиқармоқчи эмасмиз. Ва шу билан бирга янги ҳамкорларга боғланиб қолишдан ҳам манфаатдор эмасмиз.

ЕИ "очиқ стратегик автономия" қурмоқда. Бу халқаро ҳуқуқ, мустаҳкам қоидалар ва халқаро стандартлар асосига қурилган глобал тизим доирасида ўз стратегик танловини амалга ошириш эркинлигини қўллаб-қувватлаш, ортиқча қарамликдан қочиш ва муқобил вариантларга эга бўлиш дегани. Табиийки, биз ҳамкорларимизнинг ўз автономиялари ва танлаш эркинлигини яратиш истагини ҳам тушунамиз.

Ҳамкорларга фойдали таклиф билан чиқишга доим тайёр Европа Иттифоқи дунёдаги энг йирик сармоядор ҳисобланади. Европа компаниялари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни бошқалардан кўра кўпроқ, шу жумладан, Марказий Осиёга ҳам етказиб беради. Қитъа хусусий сектори ўз сармоявий кучидан фойдаланиб, Марказий Осиёда кенг дунё билан чуқур боғланган янги яшил рақамли иқтисодиёт қуришга ёрдам бера олади.

ЕИ жамоасининг Самарқанддаги вазифаси ислоҳотлар ва бизнесни жалб қилиш имкониятини аниқлаш ва режаларни амалга ошириш орқали киритиладиган сармояни рағбатлантиришдан иборат. Марказий Осиё иқтисодиёти жонли ва ўсиб бормоқда. Бунга шубҳа йўқ. Минтақанинг улкан салоҳияти ҳам яққол намоён. Геосиёсий нотинчлик ва ўзгаришлар дунёсида Европа Иттифоқи ишончли ҳамкор бўла олади. Шунинг учун мен Европанинг ушбу муҳим минтақа муваффақиятини таъминлашга ҳисса қўшишини интиқлик билан кутаман.

ЎзА мухбири Ғайрат ХОННАЗАРОВ тайёрлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жозеп БОРРЕЛЬ: Марказий Осиё билан изчил ҳамкорлик қилиш ҳаракатидамиз