Пойтахтимиз кўчаларида гуруҳ-гуруҳ бўлиб юрган сайёҳларни кўриш бугун одатий ҳолга айланган. Айниқса, баҳор, ёз ойларида туристлар шаҳримизнинг марказий кўчаларини тўлдириб юрганига ҳар кун гувоҳ бўламиз. Ҳайрат, ҳаяжон билан диёримизни томоша қилаётган меҳмонлар фикрини  тингладик.

– Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари – Тошкент, Самарқанд, Бухоро ҳақида жуда кўп эшитганман ва доим бу мамлакатга келишни орзу қилганман, – дейди ҳиндистонлие Ишита Чакработий. – Гулга, лолага бурканган, чиройли ва бетакрор, одамлари эса самимий, маданиятли Тошкент ҳайратимни оширди. Нафақадаман, тез-тез турли давлатларга саёҳат қиламан. Ўзбекистон менда ўзгача таассурот қолдирди. Бу юртга табиатнинг энг чиройли мавсуми – баҳорда келганим айни муддао. Шаҳарнинг архитектураси, табиати, ландшафт дизайни бетакрор.

Туризм иқтисодиётнинг энг тез ривожланаётган, истиқболли тармоқларидан бири ҳисобланади. Глобаллашув жараёни инсонлар дунё бўйлаб эркин ҳаракатланиши учун кенг имконият яратмоқда.

“Ўзбекистон-2030” стратегиясида ташқи ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида зарур шароитлар яратиш орқали сайёҳлар сонини ошириш бўйича устувор вазифалар белгиланган. Ҳужжатда 2030 йилга қадар хорижий сайёҳлар сонини 15 миллионга, ички сайёҳлар сонини 25 миллионга, зиёрат туризми бўйича келадиганлар сонини 3 миллионга етказиш кўзда тутилган.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур стратегияга асосан, хусусий инвестиция жалб қилиш ҳисобига республикада меҳмонлар учун мўлжалланган ўринлар сонини камида 2 баробар ошириш, туризм маҳаллалари сонини 175 тага, туризм хизмати экспорти қийматини 5 миллиард долларга, тиббиёт ва таълим туризми экспорти миқдорини йилига 1,5 миллиард долларга етказиш чоралари кўрилади.

Рақамларга эътибор қаратайлик. 2017 йил Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 2,6 миллион нафарни ташкил қилган. 2023 йил бу рақам 6,6 миллионга етди. Охирги олти йилда туристлар оқими қарийб 2,5 баробар кўпайган.

Ҳозир 91 мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга келиш учун визасиз тартибдан фойдаланиши мумкин. Бундай имтиёз Қозоғистонда 26, Туркияда 41, Грузияда 56 давлат вакиллари учун жорий этилган.

Туризм экспорти ривожланиши мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсиш манбаларидан биридир. Ўтган йил туризм хизмати экспорти 2 миллиард 143 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2017 йил 531 миллион доллар эди. 2023 йил сайёҳлар сони сезиларли даражада ошиши ҳисобига туризм хизмати экспорти 2017 йилдагига нисбатан қарийб 4,5 баробар ортган.

Яна бир маълумот: Американинг “Travel Lemming” онлайн саёҳат қўлланмаси 2023 йил Ўзбекистонни дунёнинг 50 энг яхши сайёҳлик йўналиши орасида қайд этди. Мамлакатимиз ушбу рўйхатда 9-ўринни эгаллади. Ҳар йили дунё бўйлаб янги йўналишлар ва яширин дурдоналарни ёритиб борадиган мазкур нашрни 6 миллиондан кўпроқ саёҳатчи ўқийди.

– Дунёнинг энг яхши туристик йўналишлари ҳақидаги маълумотларни мунтазам кузатиб бораман ва саёҳатимни шу асосда режалаштираман, – дейди Жоржа Скина. – Ўзбекистон ушбу рейтингда юқори ўринларда туради. Юртингиз саёҳат учун жуда қулай ва завқли мамлакат экан. Мен Ҳиндистоннинг Маҳараж шаҳридан келдим. Банк соҳасида кўп йил ишлаганман. Тошкент баҳорини кўриш учун энди ҳар йили баҳор мавсумида Ўзбекистонга келиб саёҳат қилишни ният қидим.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда хорижлик меҳмонлар мароқли ҳордиқ чиқариши учун шароит яратиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масаласига устувор аҳамият берилиб, ҳукуматимиз томонидан соҳада инфратузилма объектларини янада кўпайтириш, ички туризм имкониятидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, туризм айни пайт юқори даромад келтирувчи соҳа сифатида мамлакат имижини кўрсатувчи асосий йўналишлардан бирига айланган.

Гўзал Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жоржа Скина: Тошкент баҳорини кўриш учун энди ҳар йил баҳорда Ўзбекистонга келаман