Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ва 100 баллик тизимда баҳоланади.  

Биринчи босқичда – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси (80 балл), иккинчи босқичда – педагогик маҳоратини (20 балл) баҳолаш тартиби жорий қилинмоқда.  

Ҳар иккала босқич ҳам компьютерда реал вақт режимида (онлайн) ўтказилади. Биринчи босқичда педагогларнинг мутахассислик фани бўйича 35 та ҳамда касбий стандартларига оид 5 та тест саволи, иккинчи босқичида эса педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида 10 та савол-топшириқ берилади.Тоифа бериш жараёнларига ташқи аралашувнинг олди олиниб, инсон омили минималлаштирилган.  

2025 йил 1 январга қадар малака тоифаларини бериш тизимини ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказиш орқали педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш амалиёти йўлга қўйилади.  

Бунда халқаро стандартлар асосида малака сертификатини олган педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади. Аттестация натижасига кўра, педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақларига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун UzASBO ёки бошқа молиявий ҳисоб-китоб дастурларига юборилади.  

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилнинг 15 апрелидан педагог кадрлар учун малака синовлари бошланади