Жўқорғи Кенгеснинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, секторлар ва тегишли соҳа раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Дастлаб “Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
[gallery-8756]
Сессия кун тартибида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси ҳамда Маъмурий суди раисининг ахбороти тингланди. Давлат тилини ривожлантириш, давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти бошлиғи ахборот берди.
Шунингдек, сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг айрим қўмиталари таркибига ўзгартишлар киритиш, “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилиб, бу бўйича депутатларнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат), ЎзА