Жўқорғи Кенгеснинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумат аъзолари, тегишли соҳа раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги дастлабки масала – «Таълим тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Т.Романов, «Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши кураш масалалари қўмитаси раиси З.Реймова,
[gallery-2982]
«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар ва инвестициялар масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари О.Бекбергенов сўзга чиқди.
Шунингдек, сессияда «Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш борасидаги ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ҳисоботи ҳақида», «Шаҳар ва туманларда экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи ҳақида», «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ахбороти ҳақида», «2021 йилнинг биринчи ярмида жойлардаги норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ахбороти ҳақида», «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА