Жиззах вилоятида яшовчи диний экстремистик оқим тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

1995 йилда Жиззах вилоятида туғилган Сотқинқул Алдамқулов (исми-шарифи ўзгартирилди) маълум вақт давомида диний акидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни уяли телефони орқали мунтазам равишда тарқатиб келган.

Сотқинқул ўзининг уяли телефонидаги инстаграм ижтимоий тармоғи ва телеграм мессенжерида аккаунт яратиб, у орқали тарқатиб келган экстремистик руҳдаги материаллар халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган – Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг акидапарастлик ғоялари билан йўғрилган.

Вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сотқинқул Алдамқулов қўлга олиниб, унинг мобиль телефони процессуал тартибда расмийлаштирилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, унинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар тўлиқ ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган.

Ҳозирда фуқаро Сотқинқул Алдамқуловга нисбатан мутасадди идора ходимлари томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.Қаюмов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахлик йўлдан адашган фуқаро қўлга олинди