Шу кунларда Жиззах вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ўқувчиларнинг таътил даврида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоятдаги 560 та умумтаълим мактабининг 279 минг 600 дан ортиқ ўқувчиси ўз қизиқишидан келиб чиққан ҳолда фан, маданият, санъат тўгараклари, спорт секциялари, 14 та “Баркамол авлод” болалар мактаби ва вилоят болалар кутубхонасидаги машғулотларда қатнашиши учун барча зарур шароит яратилган.  

Вилоятдаги ушбу муассасаларда жиззахлик ўқувчи ўғил-қизларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинган ҳолда хорижий тиллар, турли фан тўгараклари, компьютер технологиялари ва спорт машғулотларининг таътил вақтида узлуксиз ишлаши таъминланганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Таътил кунларида ўқувчилар спорт билан шуғулланиши учун умумтаълим мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт мажмуаларидаги тўгараклар ва секциялари тўлақонли фаолият кўрсатмоқда. Шу ўринда спорт тўгаракларида қатнашаётган 16 ёшгача бўлган болалар учун тўгаракларга қатнашиш бепул олиб борилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

– Ўқувчиларнинг кузги таътил давомидаги бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” беллашувлари ташкил этганмиз, – дейди Жиззах вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шуъба бошлиғи Фаррух Худойбердиев. –  Бугунги кунда вилоятимиздаги умумтаълим мактаблари қошида жами 5 минг 600 дан ортиқ турли тўгарак мавжуд бўлиб, уларда 279 минг 600 дан ортиқ ўқувчининг 60 фоизи спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Шу бугунги кунгача “Беш ташаббус олимпиадаси”да ўқувчиларимиз спортнинг 6 туридан мактаб, шаҳар ва туман босқичларида беллашиб, ғолиблар вилоят босқичига сараланди. Айнан бугун сизлар ана шу мусобақалардан шашка ва стол тенниси бўйича вилоят босқичининг гувоҳи бўлиб турибсиз.

Ушбу “Беш ташаббус олимпиадаси”га вилоятдаги  умумтаълим мактабларининг 120 мингдан ортиқ ўқувчиси қамраб олинган бўлиб, бу беллашувларда ғолиб чиққан ўғил ва қиз болалар вилоят босқичида иштирокини бошлаб юборди.  

Кузги таътил давомида китобхонлик, хорижий тиллар, турли фан тўгараклари, компьютер саводхонлиги, санъат йўналишидаги, қиз болалар учун бичиш-тикиш, каштачилик, ўғил болалар учун ҳунармандчилик, сантехниклик каби тўгаракларда касбларнинг бошланғич сир-асрорлари мунтазам ўргатиб келинмоқда.

Бундан ташқари, “Жадидлар изидан”, “Китобхон ўқувчи” каби кўрик-танловларнинг шаҳар ва туман босқичлари ўтказилди. Ушбу танловларнинг вилоят босқичи мана шу ойнинг иккинчи ўн кунлигида ўтиши режалаштирилган.  

14 та “Баркамол авлод” болалар мактабида ташкил этилган 578 та тўгарак ҳам таътил кунлари узлуксиз фаолият кўрсатиб турибди. Мазкур мактабларда туризм ва экология, техника-конструкторлик ва моделлаштириш, маданият ва санъат, ҳунармандчилик ва қўл меҳнати, олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов, хорижий тиллар йўналишларидаги 578 хил тўгаракда ўқувчилар ўз билимларини бойитиши ва бўш вақтини мароқли ўтказиши учун етарли шароит яратилган.  

Ҳозирги кунда вилоятдаги барча “Баркамол авлод” болалар мактабларига қарийб 17 минг 360 нафар ўқувчи қамраб олинган. Бичиш-тикиш, тўқиш, либослар дизайнери, фольклор, компьютер-дизайни ва графикаси, ёш дастурчи, хорижий тиллар, робото техника, тасвирий санъат, ёш ўлкашунос ва сайёҳ, оила ҳамшираси, физика, математика, ментал арифметика каби тўгаракларга болалар ўртасида қизиқиш борган сари ортиб бораётир.

[gallery-20244]

Булардан ташқари, кузги таътил вақтида ўқувчиларнинг музей, муқаддас қадамжолар ва мамлакатимиздаги қадимий шаҳарларга саёҳатлари ҳам ташкил этилмоқда. Бу каби тадбирлар юртимизда навқирон авлод ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши йўлида кўрсатилаётган ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодасидир.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/uvVyNbjG9eE?si=hC5Bhp5NS091meTG" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахлик ўқувчилар кузги таътилни қандай ўтказмоқда?