“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” эзгу ғояси остида Жиззах шаҳридаги Президент мактабида биринчи қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди.

Унда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим тизимида ҳам ўз ёрқин самараларини бераётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида вилоятнинг ҳар бир шаҳар, туманларида айрим фанларга ихтисослаштирилаётган мактаблар ташкил этилаётгани хусусида тўхталди.

[gallery-8660]

– Жиззах шаҳридаги Президент мактабида 168 ўқувчига 10 нафар хорижлик ва 27 нафар маҳаллий энг иқтидорли ўқитувчи сабоқ бериб келмоқда, – дейди Президент мактаби ижрочи директори Алишер Ахмуратов. – Жорий ўқув йилида энг юқори балл тўплай олган 24 нафар ўқувчини 5-синфга қабул қилдик.

Мактабимиз аниқ ва табиий фанларга ихтисослашган. Дарслар инглиз тилида ўтилади.

Президент мактабида ўқувчиларнинг етук билим олиши учун жаҳон андозалари талабига тўла жавоб берадиган шароитлар мавжуд. Улар мактаб қошида ташкил этилган спорт, санъат, рассомчилик ва бошқа тўгаракларда иштирок этади.

Биринчи қўнғироқ тантанали тадбиридан сўнг вилоят ҳокими Президент мактаби ўқувчиларига “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусида сабоқ ўтди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахдаги Президент мактабида биринчи қўнғироқ янгради