Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилоят бошқармасига медиа-тур ташкил этилди.

Илк манзил Жиззах шаҳридаги вилоят ИИБ ҳуқуқбузарлик профилактикаси бошқармасига қарашли вояга етмаганларга ижтимоий- ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бўлди.

– Туну кун, яъни 24/7 режимида ишлайдиган ушбу муассасага қаровсиз қолдирилган, тунги пайт ёлғиз юрган, адашиб қолган вояга етмаганлар келтирилади, – дейди ушбу марказ раҳбари, подполковник Азамат Ўринбоев. – Бу ерга тушган боланинг ота-онаси, яқинлари билан 48 соат ичида алоқага чиқилиб, ота-онаси ёки яқин қариндошлари топилса, бола уларга олиб бориб берилади. Мабодо 3 кун давомида вояга етмаган шахснинг яқинлари топилмаса, суд қарори билан 1 ой муддатга шу ерда қолдирилади.

Бу ерда болаларнинг дам олиши, овқатланиши, дарс тайёрлаши, телевизор томоша қилиши, кутубхонадан фойдаланиши, ювиниши, сайр қилиши, 4 маҳал овқатланиши учун барча шароит яратилган. Марказга олиб келинган ҳар бир вояга етмаган бола тиббиёт ходими, руҳшунос, тарбиячиларнинг доимий назоратида бўлади.  

Ана шу 1 ой ичида васийлик-ҳомийлик идоралари ходимлари боланинг яқинларига аниқлик киритади, мабодо вояга етмаган боланинг ҳеч кими топилмаса, у суд қарори билан болалар оилавий уйларига топширилади.

Кейинги манзил Жиззах шаҳридаги 32-сонли махсус мактаб-интернат бўлди. Бу ерда имконияти чекланган болажонларга энг малакали ва маҳоратли логопед-педагоглар сабоқ беришади ва улар туну кун  тарбиячилар назоратида бўлишади.  

– Мактаб-интернатимиз 1976 йил ташкил топган бўлиб, 2017 йил 1 миллиард 950 миллион сўм “Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобига таъмирланди ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маблағлари ҳисобидан 75 миллион сўмлик махсус  жиҳозлар билан таъминланди, – дейди ушбу муассаса директори Нодир Инатов. – 250 ўринга мўлжалланган мактаб-интернатимизда ҳозир 279 нафар имконияти чекланган ақли заиф ўғил-қизга таълим- тарбия ва муолажалар берилмоқда. Уларга 60 дан ортиқ олий маълумотли, махсус малакага эга педагог кундузи дарс сабоқларини ўтишса, 46 нафар тарбиячи дарслардан кейин улар билан шуғулланади.

2022 йилда салкам 3 миллиард 600 миллион сўм давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 150 ўринга мўлжалланган, барча шароитларга эга ётоқхона қуриб берилди. Ётоқхонамиздан туманлардан келган болажонлар фойдаланади. Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи ўғил-қизларимиз уйларидан қатнайди. Уларнинг 4 маҳал овқатланиши, кутубхона, тиббиёт хизматларидан фойдаланиши, мусиқа, спорт билан шуғулланиши, ювиниш ва дам олиши учун барча шароит яратилган.

Ушбу муассасада эътиборимизни тортгани  мактаб-интернат қошида ташкил этилган 4 – 6 соатлик “Ғамхўрлик гуруҳи” бўлди. Ушбу гуруҳга таянч ҳаракатларида, қўл, юз ва бошқа аъзоларда, руҳиятида, нутқида нуқсони бор болаларни ота-оналари олиб келиб, малакали мутахассислардан муолажа олади.  

Жиззах шаҳар Нуронийлар маскани ва у ерда амалга оширилаётган лойиҳа ҳам бизда чуқур таассурот қолдирди. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад  катта ёшдаги ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалардаги ёлғиз қолиб кетган нуронийлар, ногиронлиги бўлган бобожон, бувижонларни фаол ҳаётга жалб этишдир. Масканда нуронийлар учун 10 га яқин турли тўгараклар ташкил этилган. Ҳафтанинг икки куни қариялар учун соғломлаштириш, спортнинг шахмат, шашка, шунингдек, тўқувчилик, бичувчилик, тикувчилик, каштачилик, пазандачилик, боғдорчилик ва бошқа тўгаракларда етук мутахассислар якка ёлғиз, ногиронлиги бўлган қариялар билан шуғулланишади. Асосан рестр рўйхатида турувчи бу қариялар учун тез-тез турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт беллашувлари, викторина ва танловлар ҳам ўтказилиб келинаётганини  таъкидлаб ўтиш лозим.

Шу куни  Дўстлик туманидаги “Адаптив спорт” мактабида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишдик.

[gallery-22298]

– “Адаптив спорт” мактабига 2024 йилнинг сентябрь ойидан буён қатнайман, – дейди ушбу мактаб тарбияланувчиси Нилуфар Раҳимова. – Пара стол тенниси билан шуғулланаман, ўтган йили ушбу спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида бронза медалини қўлга киритдим. Шунингдек, шу мактабда парасузиш билан ҳам шуғулланишни бошладим. Мақсадим ҳар икки спорт тури бўйича халқаро, Осиё, жаҳон чемпионатлари ва Ёзги параолимпиада мусобақаларида иштирок этиб, жонажон Ўзбекистонимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш ва юртимизга чемпионликни қўлга киритиб қайтишдир.

Медиа-тур давомида Дўстлик туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

Марказнинг мажлислар залида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Наргиза Мавлонова билан журналистлар ўртасида матбуот анжумани ташкил этилди.  

Анжуман Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ва унинг шаҳар-туман марказлари томонидан ўтган 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар мавзусига бағишланди.

Жонли мулоқот тарзида ўтган матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда ижтимоий ҳимояга муҳтожлар эътиборда