Жиззах шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 22-сонли умумтаълим мактабида “Ҳаёт мактаби: мактаб ўқувчиларининг касб-ҳунарга ўргатишнинг янги тизими” мавзусида касблар форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг вилоят, шаҳар ва туман тизимлари, Моно марказ, Савдо саноат палатаси вилоят бошқармаси раҳбар, услубчи ва масъул ходимлари, вилоятдаги мавжуд умумтаълим мактабларидан танлаб олинган 37 нафар мактаб директорлари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, касб усталари ҳамда психологлар иштирок этди.  

Иштирокчилар дастлаб, тадбиркорлар томонидан шаҳардаги умумтаълим мактаблари қошида турли йўналишларда ташкил этилган тўгараклар ўқувчилари томонидан тайёрланган санъат, маданий, маиший, уй-рўзғор буюмлари, каштачилик, зардўзлик, тикувчилик ва бошқа йўналишлар бўйича яратилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.  

Форумда Жиззах вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Санобар Суярова ва бошқалар, умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги, мактабларда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиш, педагогларнинг касбий компетенцияларини ва таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг касб-ҳунарга ўргатишнинг янги тизими тўғрисида тўхталиб ўтди.  

– Якунига етган ўқув йилида 13 нафар тадбиркор Жиззах шаҳри ва 12 та тумандаги жами 13 та умумтаълим мактаблари қошида турли йўналишлардаги касб-ҳунарга ўргатиш тўгаракларини очиб, ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатишган, – дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси методисти Муҳайё Бойбўтаева. – Янги ўқув йилидан бошлаб яна 24 та, жами 37 та умумтаълим мактабда тадбиркорлар ўқувчиларни янги тизимда касб-ҳунарга ўқитишни бошлайди.  

[gallery-18735]

Куннинг иккинчи ярмида умумтаълим мактаблари директорлари, уларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари, касб усталари ҳамда психологлари билан тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, умумтаълим мактаблари қошида тадбиркорлар томонидан ташкил этиладиган ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизими хусусида ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда форум ташкил этилди